Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

"Динни сотадиганлар билиб қўйсин..."

3991

Эронлик мутафаккир Али Шариатийга 1977 йилда суюқасд уюштирилди. Унинг воқеликка қандай баҳо беришига қаранг:

1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида масжиднинг учта томони бор эди:
   1. Диний томони.
   2. Тарбиявий томони.
   3. Сиёсий томони.
Ҳар-бир фуқаро унга аъзо эди. Бугун масжид ҳашаматли қасрга айланди. Аммо унинг томонлари йўқолди.

2. Мен кўчада кетаётиб Аллоҳ ҳақида тафаккур қилишни масжидда ўтириб оёқ кийимим ҳақида ўйлашдан кўра афзал, деб биламан.

3. Мусулмонлар ўртасидаги уруш шиалар ва суннийлар уруши эмас. У ақида учун бўлмаяпти. Балки у давлатлар манфаати учун бўлаяпти. Қурбон бўлаётганлар эса шиа ва сунний авомларидир.

4. Динни сотадиганлар билиб қўйсин: бир куни инсонлар уларга қарши қўзғалишади. Аммо бу қўзғолоннинг қурбони ўша кунда дин бўлишидан қўрқаман.

5. Ўзини доимо ҳақ дейдиган кишилар билан яшаш жуда қийин.

6. Инқилобдан илгари онг ва маданият бўлмас экан, инқилоб ўғирланганда ҳеч кимни маломат қилиб ўтирманг.

7. Агар ҳар қандай инқилобни барбод қилмоқчи бўлсангиз, унга тоифачилик ёки диний тус беринг. Ана шунда у тўзонга айланади.

8. Биз яна бир бор Қуръонни қабр ва маросимлардан ҳаётга қайтаришимиз лозим. Уни ўликларга эмас, тирикларга ўқишни йўлга қўйишимиз керак.

9. Бизнинг муаммомиз бир неча асрлардан бери исломга мансуб бўлсакда, уни ҳаётга татбиқ қилмаганлигимизда эмас, балки уни ҳали ҳануз англамаганимиздадир!

10. Уйингга ўт кетганида биров сени намозга чақирса ёки Аллоҳга тазаррули бўлишга чақирса, билгинки, бу хиёнаткорона даъватдир. Чунки бундай пайтда у чақираётган иш гарчи муқаддас иш бўлса-да, ўтни ўчирмаслик ва бошқа ишга шўнғиб кетиш эшак бўлиб қолишдир.

11. Дин кишилари масъулиятни ҳис қилмасдан инсонларни маст қилиш билан, улардаги сезиш қобилиятини йўқотиш билан овора бўлишса, аниқки, инсонлар диндан узоқлашишади ва орзу-умидларининг рўёби учун диндан бошқа нарсани қидириб қолишади.

12. Қиз боланинг бошига мусибат тушиб, юзи ўзгариб қолса, унга шафқат қил. Чунки у турқини яхши кўрсатиш учун соқолини тарбия қила олмайди.

13. Мустамлака қилиш билан эшак қилиш ўртасида фарқ йўқ. Биринчиси, ташқаридан келса, иккинчиси, ичкаридан чиқади.

14. Ошкора гапирганинг учун сени ёмон кўришлари мунофиқлик қилганинг учун яхши кўришларидан афзалдир.

15. Отам исмимни танлаган. Боболарим фамилиямни танлашган. Мен эса йўлимни танлаганман.

16. Ботил иш қанчалар фойдали бўлмасин, унга "хўп" дема.

17. Агар ақлингни ҳурмат қила билсанг, у сени ўйлаганингдан ҳам олийроққа кўтаради.

18. Улар сендаги ақл англаб қолишидан қўрқишади, жасадингнинг кучли бўлишидан эмас.

19. Жамият ҳақида шундай фикр бор: Унинг ярми ухлаган, маст ва сеҳрланган. Қолган ярми уйғоқ, аммо қочиб кетган. Биз ухлаганлар оёққа туриши учун уларни уйғотишни истаймиз. Қочиб кетганлар эса ҳаётда қолиши учун уларни қайтаришни хоҳлаймиз.

20. Кеча қўшним очликдан ўлди. Унинг таъзиясига қўй сўйишди.

21. Йиллаб жиҳозларини, маҳрини ва унга совға қилинган зийнатларини, тўй харажатларини гапириб юрадиган аёл ҳур эмас, том маънода чўридир.

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

42 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

119 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

274 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

102 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

221 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

137 13:30 06.03.2021
« Орқага