Бошқа талабаларнинг курс ва диплом ишларини пул эвазига бажариб бериш жоизми?

03.07.2019 13:20 571

Савол

Ассалому алайкум!

Бошқа талабаларнинг курс иши, чизма ва диплом ишларини пул эвазига бажариб бериш жоизми?

Бундай йўл билан топилган даромад ҳалолми?

 


Жавоб

Бундай ишлар алдов ва гуноҳ ҳисобланади. Чунки ишнинг эгаси бошқа, бажарган бошқа. Бунда масъуллар алданиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бизни алдаса, биздан эмас”, деганлар.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад