Диққат акция! Кўзи ожиз юртдошларимиздан ёрдамингизни аяманг

08.05.2019 11:20 872

Бугун юртимизда 60 000 га яқин кўзи ожиз бўлган шахслар истиқомат қилади. Албатта, уларнинг билим олиш борасидаги имкониятлари чекланмаган. Уларнинг билим олиши, фаровон ҳаёт кечириши учун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан «Ёғду» нашриёти томонидан қуйидаги китоблар босқичма-босқич чоп этилиши кўзда тутилган. Ушбу брайл ёзувидаги диний-маърифий адабиёт ва қўлланмаларнинг 2019 йил учун нашр режаси қуйидагича белгиланган:

1. «Мен ҳам намоз ўқийман» қўлланмаси 

2. «Қирқ фарз баёни»

3. «Дуолар қўрғони» Қуръон ва ҳадисда келган айрим дуоларнинг тўплами

4. «Имон асослари» имон асослари, шунингдек, Аллоҳни ва пайғамбарлар, дунёнинг яралиши ҳақидаги дастлабки тушунчалар берувчи китоб.

5. «Тажвид қоидалари ва муаллими соний» қўлланмаси

6. «Пайғамбарлар тарихи»дан қиссалар

7. Одоб ва ахлоққа тааллуқли ҳадислардан тўпламлар

8. «Қуръони карим»ни ўрганувчилар ва талабалар учун махсус брайл ёзув дафтарлари

9. «Қуръони карим»нинг ўзбек тилидаги таржима ва тафсири

10. «Қуръони карим»ни ўқишни хоҳловчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уни нашрга тайёрлаш.

Биринчи босқичда «Биз ҳам намоз ўқиймиз» (1000 дона), «Муаллими соний» (1000), «Ибодати исломия» (500 та) ва 10 000та брайл дафтарини нашр қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 299 млн сўм талаб этилади.

Жоҳилликнинг илдизи илмсизликдир, шунинг ортидан турли офатлар, хунрезликлар юз беради. Илм эса инсон ҳаётига маъно бағишлайди, жоҳилликдан қутқариб, кишини юксак даражаларга кўтаради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича бирортангиз комил мўмин бўла олмайсиз», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари, барчангизни ушбу хайрли ишда иштирок этишга чақирамиз!

Боғланиш учун масъул шахслар:

Усманходжаев Шахриёр Саидамирханович

Телефон +998 97 517 77 55

Telegram +998 93 551 77 55

Шавкат Алимов

Телефон: +998977331538

Пул ўтказиш (Click, Payme)

8600 0204 4006 3670