Янгиликлар

Диққат! Карантин бўйича эртагадан янги тартиблар жорий этилади!

2682

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил” ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07:00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

Бунда: 

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.
Иккинчидан, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан (қизил рейслар) Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга ўз ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Хусусан: 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган меҳмонхоналар уларга тегишли объектларни 24 соат узлуксиз қўриқлаш бўйича Миллий гвардия билан шартнома тузади;

 ушбу меҳмонхоналарда тиббиёт муассасалари томонидан шартнома асосида кундалик тиббий хизмат ташкил этилади;

фуқаролар республиканинг халқаро аэропортлари ва чегара ўтказиш пунктларидан меҳмонхоналаргача йўл патрул хизмати вакиллари кузатуви остида транспорт воситалари билан етказилади.

Бундан ташқари барча юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда, карантин назорати даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарда жойлаштириш шарти билан хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни туроператорлар ва авиаташувчилар томонидан ҳам республикага етказиб келиш рейслари ташкил қилинишига рухсат берилди.

инвестиция лойиҳалари доирасида визасиз 30 кунгача келиши мумкин бўлган давлатлардан жалб қилинган мутахассислар учун:

истисно тариқасида Ўзбекистондан ҳудудидан чиқмасдан туриб ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза) олишга рухсат берилади.

Тўртинчидан, коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар уч тоифага ажратилмоқда: 

коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

Шу муносабат билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ЯНГИЧА ТАРТИБ жорий этилмоқда:

касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, УЙ ШАРОИТИДА даволанишига рухсат этилади;

шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда НАЗОРАТДАН ЧИҚАРИШ амалиёти жорий этилади;

коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи МУЛОҚОТДА БЎЛГАНЛАР 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади; 

бирламчи скрининг тест таҳлиллари мусбат натижа берган намуналарни тасдиқлаш таҳлилларини ўтказиш ваколати Бош санитар шифокор кўрсатмаларидан келиб чиқиб ҲУДУДИЙ санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига берилади;

аҳолининг популяцион маълумотлар базасини яратиш мақсадида коронавирус антитаначаларига ИФА текширишларига, давлат тиббиёт муассасалари билан бир қаторда, хусусий соғлиқни сақлаш секторидаги тиббиёт муассасалари ҳам жалб этилиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш ТАРТИБИ ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

Шунингдек, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ олиб борилади. 

Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартибини бузган фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ЖАВОБГАРЛИК ЧОРАЛАРИ қўлланилади.

Бешинчидан, қуйидаги санитария-карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди: 

жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопдан ҳамда антисептик воситаларидан доимий равишда фойдаланиш;

йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этиш, шу жумладан, йўловчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш;

супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш;

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ҳаракатланишга рухсат берилган вақтдан бошқа вақтларда ҲАРАКАТЛАНМАСЛИК; 

тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш.

Бунда, ушбу санитария ва карантин чекловларига риоя этмаслик, шу жумладан, автобус салонларида санитария-эпидемиология талабларини бузиш,

автотранспорт воситаларидан рухсат берилган вақтдан ташқарида фойдаланиш, жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақламаслик,

уч кишидан ортиқ йиғилиш, тиббий ниқобдан фойдаланмаслик, оилавий тантана,

тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибини бузиш —

тегишли масъуллар ҳамда фуқароларга нисбатан эпидемияларга қарши кураш талабларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.

Карантин чекловлари шароитида РУХСАТ БЕРИЛМАГАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ (хостеллар, тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари) билан шуғулланмаслик Миллий гвардия, Ички ишлар, солиқ органлари ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан мунтазам равишда профилактика тадбирларини ўтказган ҳолда назоратга олиш ва мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш белгиланди.

Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш ПОСТЛАРИДА санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш, шу жумладан, автотранспорт воситаларини дезинфекциядан ўтказиш талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ватандошларимиз Россиядан йўловчи поездларда қайтарилмоқда

225 13:56 16.07.2020

Президент Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳолатни танқид қилди

268 23:30 15.07.2020

Ўзбекистондаги шакар заводлари фаолиятини тўхтатди

1747 21:15 15.07.2020

Россия: тўполон уюштирган ўзбекистонликларга маошлари берилди

920 10:30 15.07.2020

Ўзбекистонда вирус билан курашиш учун шифокорлар етарлими?

734 21:30 14.07.2020

Хусусий клиникаларда нега тест олиниши тақиқланди?

688 21:10 14.07.2020
« Орқага