Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Диққат! “Савол-жавоб” лойиҳасида Ислом молияси ва ҳалол тижорат мавзуси

2929

 “Савол-жавоб” лойиҳасининг навбатдаги сони 2020 йил 18 сентябр куни соат 16:00 да «Ислом молияси ва ҳалол тижорат» мавзусида бўлиб ўтади.
Кўрсатувнинг ушбу сонида саволларингизга IslomMoliyasi.uz лойиҳаси асосчилари Хондамир Нусратхўжаев ва Музаффар Ҳусниддинов жавоб беради.

Хондамир Нусратхўжаев – аудит, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ислом молияси бўйича МДҲ мамлакатлари ва Саудия Арабистонида 21 йиллик иш тажрибасига эга. 2013 йилдан буён Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг Молиявий назорат бўлими менеджери лавозимида фаолият юритади. Хондамир AAOIFIнинг Бухгалтерия ҳисоби кенгашининг МДҲ мамлактларидан бўлган ягона аъзоси ва Ислом молияси ташкилотлари томонидан қўлланиладиган Молия ҳисоби стандартлари ишлаб чиқишда қатнашади. AAOIFI ислом молияси ташкилотлари учун шариат, бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув стандартларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилотдир. Ислом молияси ва банкчилиги бўйича қатор халқаро нашрларда мақолалари чоп этилган. Ислом молияси ва тадбиркорлик бўйича маҳорат дарслари ўтади, тадбиркорлар ва корхоналар учун корпоратив ва ислом молиясига алоқадор мавзуларда маслаҳатлар беради.

Музаффар Ҳусниддинов – Буюк Британиянинг ислом молиясига ихтисослашган Gateway Global консалтинг ташкилотининг Марказий Осиё бўйича раҳбари. Deloitte ва PricewaterhouseCoopers аудит корхоналарида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиянинг кўплаб йирик корхона ва банклари аудитида қатнашган. Корхоналарда ERP дастурий таъминотини жорий қилиш, бизнес-процессларни оптималлаштириш ва назорат қилиш бўйича иш тажрибасига эга. АССА дастури бўйича бошқарув ҳисобини юритиш йўналишида дарс бериш тажрибасига ва ислом молияси бўйича сертификатларга эга. “Azon” лойиҳаси билан ҳамкорликда ислом молияси бўйича онлайн дарслар тайёрлаб келмоқда.

Агар Ислом молияси ва ҳалол тижорат бўйича саволларингиз бўлса, мана шу хабар остига, изоҳларга ёзишингиз лозим.  Саволларни 18 сентябрь куни соат 11.00 гача қабул қиламиз.

Марҳамат, саволларга старт берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугун 16.00 да. "Онлайн савол-жавоб" лойиҳаси меҳмони Одинахон Муҳаммад Содиқ

338 11:15 02.10.2020

«Онлайн савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

229 14:55 26.09.2020

Ислом молияси: долзарб саволларга мухтасар жавоблар

530 21:35 25.09.2020

«Онлайн савол-жавоб» лойиҳасининг навбатдаги мавзуси: «Ҳалол туризм»

593 11:34 22.09.2020

Қандай қизга уйлансам экан?

1809 12:30 05.09.2020
« Орқага