Янгиликлар

Директорлари 100 фоиз қўшимча устама ҳақ оладиган «Халқаро математика мактаби» ташкил этилади

540

Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, Қоракўл туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “халқаро математика мактаби” мақоми берилди.

Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар, шунингдек, чет тилларини чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ҳамда уларни республика ва халқаро фан олимпиадаларига қатнашишга тайёрлаш халқаро мактабнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Халқаро мактабда математика фанига қизиқувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари ҳам шартнома асосида таълим олишлари мумкин.

Шунингдек, ўқувчиларга янада чуқурроқ билим бериш мақсадида халқаро мактабга хорижий мамлакатлардан ҳам ўқитувчиларни ишга қабул қилишга рухсат этилди.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро мактаб директори, ўринбосарлари ва ўқитувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан 100 фоиз қўшимча устама ҳақ тўланади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зиёрат туризми. Бухоро Конядек бўла оладими?

795 19:35 19.08.2019

Бухорода қадимий қўлёзмаларда қайд этилган ҳаммомнинг қолдиқлари топилди

914 11:05 12.08.2019

Саримсоқ сабабли Исломга кирган оташпараст

1861 16:50 02.07.2019

Пул илинжида обидаларнинг асл функцияларини ўзгартирмайлик!

1000 10:45 28.05.2019

Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилади

1214 18:24 17.05.2019
« Орқага