Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

550

(давоми, боши бу ерда)

Кемп-Дэвид келишувига қарши чиқиш

(Бу 1978 йил 17 сентябрда Миср ва Исроил давлатлари ўртасидаги тинчлик келишувидир)

Биз айтган иш бугунги кунда Мисрда фаолият кўрсатаётган радикал исломчилар ҳақиқатига тўлиқ тааллуқли эмас. Чунки бугунги кунда Мисрда содир бўлаётган хунрезлик ҳаракатлари, ҳукмрон шахсни  у мусулмонми, бошқами эканини баҳолаш маҳсули эмас ёки бўлмаса давлатни “Аллоҳнинг қонунисиз ҳукмронлик қилади”, деган айбловнинг натижаси ҳам эмас.  Аксинча, бу Анвар Садат томонидан чиқарилган қарорни рад этиш ҳаракатлари натижасидир. Ва бу ўша пайтдаги Исроил билан тузилган доимий тинчлик шартномасида қатнашган барча араб ва исломий давлатларнинг келишувини бузиш эди. Ушбу нарса Аллоҳнинг ҳақлари ва Аллоҳнинг бандаларининг ҳуқуқлари бекор қилинган ҳолда тортиб олинган муқаддас ҳуқуқларидан қатъи назар, Миср ва Исроилнинг доимий тинчлик шартномасида намойиш этилган. Ушбу келишувдан Миср ва унинг халқига бирон манфаат йўқ, фақатгина уларга етадиган мусибатлар, Мисрда исломга қарши бўлган ҳамда исломга қарши ўрнатиладиган тажовузкор асослар бор, холос.

Шунингдек, исроилликларнинг барча кучлар ва уни амалга ошириш жиҳозларига эга бўлиши ва Мисрликлар уларнинг олдида мазлумона қарашдан ёки  хору зор ҳолда бўйсунишидан бошқа ҳеч бир манфаат йўқ.

Ушбу қарши бош кўтариш, Анвар Садат бу фаолиятига қадам қўйганида  бошланган эди. Аслида, бу Миср президентига қарши эмас, аксинча Кемп-Дэвиднинг Мисрдаги исломий мавжудликка қарши фитнасига қарши жавобан бош кўтариш эди. Ушбу Кемп-Дэвид фитнаси Мисрга қарши бир неча қудратли душман кучлари томонидан эълон қилинган бўлиб, у биринчи навбатда Мисрдаги исломий мавжудликни йўқ қилиш, иккинчидан бутун минтақада доимий равишда исломий ёки ўзаро бирлашув мавжудлигини йўқ қилишни мақсад қилган эди. Ушбу урушларни бошқа урушлар ёки бошқа кўринишлардаги қарама-қарши урушлардан ажратиб турадиган энг катта нарса, фуқаҳоларнинг фикрига кўра, ишлатилган қурол турларида бўлган катта фарқдир.

Аввалроқ биз аҳли ҳарб хуруж қилганида мусулмонлар уларнинг тажовузига қарши курашиши лозим эканлиги ва бу жиҳоднинг асосий таянчи бўлишини билиб олган эдик.

Мен ўша пайтда “Кэмп-Дэвид сулҳи” деб номланган ва Ислом қонунлари қоидалари баён этилган китоб ёзиб, ушбу келишувнинг мусулмон йўлбошчилари ва уламоларининг иттифоқига биноан яроқсиз эканини Ислом мезони асосида тушунтириб берган эдим.  У китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ушбу ҳалокатли вайронагарчиликни сулҳ ёки тинчлик номидан амалга оширишга қарши огоҳлантиришларини эслатдим. Чунки бу араблар ва мусулмонларни бир-бирига қарши қўзғатади ва уларнинг бир бирини қўллаб-қувватлаш борасидаги бирдамликларини йўқ қилади.

Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада тузиб берган, мусулмонларни огоҳлантирган ва  мусулмонлар жамоати томонидан қабул қилинган васиқа ҳужжатида қуйидагича айтилган:

“Мўминларнинг силми (иттифоқи) ягонадир. Мўмин кимса Аллоҳ йўлидаги жангда бошқа мўминлар билан бирга тенг ва адолатли иттифоқдадир”.

Бугунги кунда Мисрда экстремизм ёки фундаментализм номи остидаги юз бераётган ҳолатлар аслида мазкур уруш ва урушаётганларга қаршиликнинг давомийлигидир. Мисрда содир бўлаётган ҳозирги ҳолатларнинг энг муҳим сабабларидан бири ушбу уруш ва унинг ҳаракатлари яширин ва кўринадиган кўприклар орқали Исроил ва Мисрни боғлаб туришидир. Бу билан мен чет эллик сайёҳларни ёки Мисрда ҳокимият тепасида бўлган одамларни ўлдириш ёки бирон муҳим иншоотларни йўқ қилишни назарда тутмадим. Бу Кемп-Дэвид сулҳи Исроилдан келиб чиқадиган урушга қонуний жиҳодчилар қаршилигининг бир қисми дегани эмас. Аслида, бу ҳаракатлар ноқонуний эканлигига шубҳа йўқ, аксинча улар икки марта тақиқланган: Бири ўз ҳаддига кўра Ислом фиқҳи уларни тақиқланганлиги ва яна бири эса ундан ноқонуний ёмон оқибатлар жорий бўлгани сабаблидир.

Аммо шуни назарда тутмоқчиманки, Мисрдаги  исломчиларнинг Анвар Садат давридан бошланиб, то ҳозирги кунгача давом этаётган ҳаракатларини амалга оширишга ундаган нарса айнан шу исроилчилар бўлиб, улар Мисрда ошкор бўлиб, кейин бу азиз ислом мамлакати ичида гоҳ у ер ва гоҳ бу ерда тинчлик ва сулҳ ниқобида яширинган ҳолда ўз базаларини ўрнатишга интилишган ва ҳамкорлик ва ёрдам ниқоби остида яшириниб олишган. Ҳеч шубҳа йўқки, бу ташвиқотлар исломчиларни зарарли ғалабалар ва ноқонуний ҳаракатларга ундаган.

Агар биз ушбу яширин урушни бостириш ҳукмдорлар ва машҳур гуруҳларга қонунан жоиз, балки вожиб деб айтсак, унда бугунги кунда Мисрда содир бўлаётган воқеалар гарчи бу Аллоҳ изн бермаган ҳаром ва ғайри машруъ ғалабалар сари тажовуз қилган бўлса-да, аслий келиб чиқишига кўра жоиздир.

Нима бўлишидан қатъи назар, Мисрдаги Кемп-Дэвид келишуви асосида тузилган барча нарсалар Ислом номи билан ҳукмдорлар, ёрдамчилари ва хизматкорларига Жазоир ва бошқа давлатларда юз бераётган амалий интиқомий ҳужумларда  барча ихтилофлари билан намоён бўлди. 1980-йиллар бошларида баъзи исломчилар Суриядаги режимга қарши мана шундай ҳужумлар ила уруш қилган эди.

Шунинг учун бугун Жазоирда ўзларини исломчи деб атаганлар содир этаётган воқеалар ва яқинда Сурияда баъзи исломчилар қўлида содир бўлган воқеалар жиҳод бобига тушмайди ва унинг таърифига тўғри келмайди. Жиҳоднинг таърифи юқорида баён қилинган батафсил алоҳида бобда ўтилди. Шунингдек, боғийлар бобига ҳам кирмайди. Чунки улар асосланаётган нарса ҳеч қандай шаръий далилга асосланмаган.

Ундай бўлса бу амалиёт  ва ҳаракатлар қайси бобга киради.

Бу ўриндаги қисмат уч томонлама чекланган бўлиб, бундан қутилиш чораси ёки жиҳод ёки боғийлик ёки урушдир.

Агар ушбу одамларнинг хуружи  жиҳод маъноси, унинг қонуний таърифи, боғийлик ва унинг таърифига тааллуқли эмаслиги исботланса, демак бу ҳарбий уруш экани маълум бўлади.

Сўнгра, ушбу узун боб давомида сиз ушбу хуруж ечимининг нималиги ҳақида илмий нуқтаи назардан ва Ислом қонунлари мезони асосида иттифоқ қилинган фиқҳ аҳкомларига биноан сўзлашдик.

Энди биз учун ушбу хуружнинг Исломга таъсири, ундан келиб чиқиши керак бўлган натижалар ва ушбу қочқиннинг қаҳрамонлари ва раҳбарлари ҳақида гаплашиш қолди: Улар ҳақиқатан ҳам ўзларининг амалиётлари ва суиқасдларига Исломни қўллаб-қувватлаш ва унинг пойдеворини мустаҳкамлаш  ва одамлар унга мурожаат қилиш йўли ёки одамларнинг ғазаблантирувчи ниятларини тасдиқлаш усули эканлигига тўлиқ ишонганликлари сабабли бормоқдаларми?  Наҳотки улар шунчалик соддалик қилсаларки, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан атрофдаги барча одамлар кўриб турганидек Исломнинг таназзулига ҳисса қўшаётганларини  кўрмайдилар? Биз Исломдан хавфсирашларини эълон қилаётган ғарб раҳбарларининг ҳақиқий ва аниқ позициясини, унга қарши туриш ва унинг ривожланиши ва тарқалишига қарши чоралар кўриш зарурлигини аниқ билиб олишимиз лозим. Мен айтаман: Биз ушбу раҳбарларнинг исломий зўравонлик гуруҳлари ва унинг ҳимоячиларига нисбатан ҳақиқий позициясини аниқлаштиришимиз керак. Уларнинг бу хавфсирашлари аслида қўрқув ва ваҳимами ёки қўллаб-қувватлаш позициясими?

Аллоҳ таолонинг тавфиқи  ва изни ила ушбу саволларнинг ҳаммасига алоҳида алоҳида жавоб берамиз. Ҳозирда шу иш бошланган ва биз тез орада унга ўтамиз.

 

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Набий билан Расулнинг фарқи нима ва у иккисининг маъноси нимани англатади?

1255 21:00 13.08.2020

Мусулмонлар ҳаётида ҳижрий тарихнинг аҳамияти

1221 13:53 31.08.2019

Банда қачон ўзини Аллоҳдан тўсиб қўяди​?

1714 21:30 26.01.2019

Яхши сўз ва унинг озуқаси

1081 23:00 13.12.2018

"Салоҳиддин Айюбий салтанатини ўзингизга ўрнак билинг"

1611 07:00 04.12.2018
« Орқага