Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путинга мурожаат билан чиқди

4745

Айна Гамзатова Владимир Путинга мурожаат қилиб, минтақа аҳолиси Украинага юборилишини олти ой муддатга кечиктиришни сўради

«Мен ва менинг халқим, (Доғистоннинг) 3 миллион аҳолисидан уч мингдан ортиғи аллақачон фронтда эканини, улар орасида қаҳрамонлар ҳам борлигини ҳисобга олиб, сафарбарлик ва бошқа мурожаатлардан муҳлат беришингизни таклиф қилмоқчимиз», — деган Доғистон муфтийсининг рафиқаси.

Унинг фикрича, олти ой ичида минтақа «доғистонлик йигитларни профессионал даражада тайёрлаш» имкониятига эга бўлади. Ҳозир, унинг сўзларига кўра,  Доғистондан урушга мутлақо тайёр бўлмаган, жанговар техникани билмайдиган, умуман қуролнинг ҳеч қандай турини билмайдиган ёшлар юборилади.

Доғистон муфтийсининг рафиқаси Путин «доно, тўғри ва иродали қарор” қабул қилишига умид билдирган ва Президентнинг ҳар қандай қарори “биз учун қонун ва юзага келган вазиятда адолатли натижа олишнинг кафолати» эканини таъкидлаган.

Гамзатова, шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «кўп йиллар давомида ўз республикасида малакали ва содиқ жангчиларни тайёрлагани»ни ҳам эслатиб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

246 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

437 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

252 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

246 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1800 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

780 11:54 30.11.2022
« Орқага