Доғистон муфтийсининг рафиқаси Россия президентлиги учун курашмайдиган бўлди

08:30 06.01.2018 715

Россия Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлиги учун Доғистон муфтийсининг маслаҳатчиси ва рафиқаси Айна Ҳамзатованинг номзодини қўллаб-қувватлаш учун тузилган гуруҳни рўйхатга олишни рад этди. Бу ҳақда IslamNews хабар тарқатди.

МСК бу қарорни бир қатор сабаблар билан изоҳлаб, Ҳамзатовани номзодини кўрсатиш юзасидан йиғилиш ўтказилиши ҳақидаги хабарни тақдим этилиш муддати бузилганини маълум қилди.

Айна Ҳамзатованинг курашдан чиқиши мамлакатда турлича талқин этилди. Унга қарши бўлганлар аёл кишининг давлат тепасида бўлиши мусулмон анъаналарига тўғри келмаслигини билдирди.

Яна бир кузатувчи томон Ҳамзатованинг сиёсатчи сифатида барибир мустақил бўла олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!