Доғистонда маънавият маркази қурилиши давом этмоқда

15:30 14.02.2019 96

Махачқалъа ва Каспий ўртасидаги ҳудудда 29 гектар майдонни ташкил этадиган катта марказ қурилиши давом этмоқда. Ушбу марказни қуришда ҳам бошлиқлар, ҳам тадбиркорлар, ҳам оддий ишчилар қатнашишмоқда.

Масжид 200х150 ўлчамда, 32 минг квадрат метр, баландлиги 47 метр бўлган 6 та минора ҳамда 3та гумбаздан иборат бўлади. Ушбу масжид 4 этаждан иборат бўлиб, 20 минг кишини сиғдира олади.

Ушбу марказга ташриф буюрган туристлар намоз ўқиётганларга ҳалақит қилмасликлари учун алоҳида йўлакча, фонтан комплекси бўлади.

Мазкур марказ ишчиси Султан Умаров қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Бизда февралдан бошлаб 5 майгача рўйхат тузилган. Ким нима қўлидан келса ёрдам бермоқда: кимлардир сўзлари билан, кимлардир ишлари билан яна кимлардир маблағлари билан. Шунинг учун ҳамма бирлашмоқда ва халқ қурилишига айланмоқда”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!