Доғистонда оммавий ифтор ўтказилади

12:30 30.05.2019 365

Доғистонда 31 март куни ўтказиш режалаштирилган оммавий ифтор учун тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда.

IslomToday нашрининг хабар беришича, бу сафарги оммавий ифтор Дарбандда бўлиб ўтади. Бу шаҳар Доғистонда уч диннинг бешиги ҳисобланади: Россиядаги энг қадимий – VIII асрга оид масжид айнан шу ерда жойлашган, бундан ташқари, IV асрда қурилган черков ва 1614 йилда бунёд этилган синагога ҳам мавжуд.

Дарбанддаги оммавий ифторда истаган киши қатнашиш мумкин. Уларга хурмо, палов ва мевалар тақдим этилади.

Ўтган йили оммавий ифтор Махачқалъа шаҳрида бўлиб ўтган ва ундан 30 мингдан ортиқ киши қатнашган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!