31 январ, якшанба куни Доғистоннинг шаҳар ва вилоятларида "Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: дин ва сийрат асослари" китоби бўйича танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Марказий Жума масжидида бўлган расмий очилиш маросимида Республика муфтияти раиси Шомил Алихонов, Доғистон Республикаси миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Мурод Шофиев, масжид имоми Ислом Ханмагомедовлар иштирок этишди.
Шомил Алихонов тадбир қатнашчиларига Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандий номидан салом етказган ва шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишнинг аҳамияти ҳақида гапирган.
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ноёбдир. Танловда иштирок этган ҳар бир киши, ўз намунаси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат кўрсатади. Бугун ютқазадиганлар йўқ, чунки энг яхши ижодларнинг ҳаётий ҳикоясини ўрганиш Яратганнинг розилигига сабаб бўлади", - деган Доғистон Республикаси муфтиятининг раиси Шомил Алихонов.
Мусобақа уч босқичда бўлиб, ёш чекловлари йўқ. Биринчи босқич иштирокчиларнинг яшаш жойларида (шаҳарларда, шаҳарчаларда, қишлоқларда ва ҳоказоларда) тест топшириқлари шаклида бўлиб ўтди.