Доғистонлик имом чўкаётган одамларга ёрдам берди

12:40 06.09.2018 452

Доғистон теология институти ўқитувчи ва имом Нурудин Нурудинов дарёда чўкаётган эр-хотинни қутқариб қолди, дея хабар бермоқда Islam.ru.

Ҳодиса жорий йилнинг 29 августида тоғли Хунзах туманида содир бўлган. Таъзиядан қайтаётган Нурудинов “Лада Калина” автомобили жарликдан дарёга қулаб тушганига гувоҳ бўлди. Имом зудлик билан ёрдамга шошилди ва аввалига чўкаётган аёлни, кейин эса унинг эрини қутқариб қолди.

Соҳилга чиққан эр-хотин машинада ўн яшар ўғиллари ҳам бўлганини айтди, бироқ ўша пайт болани топишнинг иложи бўлмади. Болани қидиришга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги киришди, бироқ 4 сентябрь куни ҳам у топилмаган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!