Янгиликлар

Доғистонлик журналист Абдулмўмин Гажиев яна икки ой қамоқда қолади

952

Терроризмни молиялаштириш ва террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этишда айбланаётган доғистонлик журналист Абдулмўмин Гажиевнинг қамоқ муддати яна икки ойга узайтирилди.

“Бугун Махачқалъа шаҳри Совет тумани суди Абдулмўмин Гажиевни ҳибсда ушлаш муддатини икки ойга – 13 ноябргача узайтирди”, – деди суд вакили ТАССга берган интервьюсида.

"Черновик" ижтимоий-сиёсий ҳафталигининг "Дин" бўлими муҳаррири Абдулмўмин Гажиев 14 июнда қўлга олинган эди. Тергов талқинига кўра, журналист "Ансор" хайрия жамғармаси асосчиси, даъватчи Абу Умар Саситлинский (Исроил Аҳмаднабиев) билан суҳбатни газетада босиб чиқариб, одамларни унга пул эҳсон қилишга ундаган, жамғарма эса пулларни ИШИД жангариларига юборган.

18 июнда суд қарорига биноан Гажиев икки ой муддатга ҳибсга олинган эди. Июль ойининг бошида Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Бош прокуратура ва Тергов қўмитасидан Гажиевга нисбатан терговни ўз назоратларига олишни сўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

1484 17:47 10.01.2020

Буюк Британияда мусулмонлар сони расман 3 миллиондан ошди

726 09:30 06.01.2020

Башар Асаднинг амакисини Франция ҳам суд қилмоқчи

251 09:30 11.12.2019

Энди шахсни қўлга олишда видеотасвирга олиш мажбурий бўлади

371 17:00 09.12.2019

Ўзбекистонда 1 декабрдан бошлаб нималар ўзгаради?

864 20:30 25.11.2019

Англиялик мусулмонлар исломофобияга қарши курашишга киришди

1114 11:00 25.11.2019
« Орқага