Доғистонлик мусулмон ногирон кишини ёнғиндан сақлаб қолди

15:00 10.01.2019 247

Шотода қишлоғида, Доғистоннинг Хунзах туманида, кўзи ожиз бўлган Чупанбег Омаров ўз уйида ёнғин пайтида қутқарилди. Ёнғин вақтида уйда кўриш қобилияти суст бўлган кекса киши, қизи ва набираси бор эди. Аёл ўғли билан уйдан қочди, лекин отасига ёрдам бера олмади, чунки уй аллақачон олов гирдобида қолган эди.

Кекса кишининг ҳаёти хавф остида эди. Унинг қишлоғида яшовчи Магомед Гайдаров ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ёниб турган уйга югуриб кирди ва ёнғин ичида қолган кишини қўлида кўтариб олиб чиқди. Уй бутунлай ёнди.

Қутқарув ҳақидаги маълумот “Хунзах тумани” раиси Омаров Магомед ўзининг инстаграм саҳифасига қўйган мақоласида қуйидаги сўзларни келтирди:

“Одамлар ўз қаҳрамонларини билиб олишлари керак! Мен бу маълумотни тарқатишни ҳар кимдан сўрайман! Шубҳасиз, Магомед Гайдаров бу маълумотни тарқатмасликни сўраган эди, лекин мен бундай қила олмадим”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!