Иймон

Доим Раббингиз билан бирга бўлинг!

680

Агар Аллоҳ таоло билан бирга бўлсангиз, бахт топишингизга, Аллоҳ таолодан узилсангиз, бахтсиз бўлишингизга У Зотнинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ таоло айтади:

“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур”). (Раъд, 28).

“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса (кофир бўлса) бас ,унинг учун танг (бахтсиз) турмуш, (қабр азоби) бўлиши муқаррар ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз”. (Тоҳа, 124)

Доимо Раббингиз билан бирга бўлиш учун қуйидаги ишларни қилишингиз лозим:

Беш вақт намозни жамоат билан бирга ўқинг

Нафл намозларни адо қилишга қаттиқ киришинг.

Аллоҳни кўп эсланг. Кўп истиғфор айтинг.

Қуръон тиловатини кўпайтиринг.

Аллоҳ таолога дуо қилиш, сано айтиш ва У Зотга итоат қилишни тўхтатманг.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтинг.

Фарзларни адо қилиш, ҳаромлардан сақланишда му- стаҳкам бўлинг.

Сизга Аллоҳни эслатадиган кишини дўст тутинг. Илм ва зикр мажлисларида қатнашинг.

Уйингизни қайтарилган нарсалардан покланг.

(“Исломда оила” китобдан).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус тез кунда даф бўлади ёҳуд Аллоҳ таолонинг раҳмати яқин

2943 22:02 28.03.2020

Гуноҳ ва тазарру

723 20:00 27.03.2020

Фаросатнинг борлиги ҳам неъмат

1220 13:30 27.03.2020

Аллоҳ йўлида дўстлашиш 

480 22:00 26.03.2020

Эшик

895 08:00 26.03.2020

Таваккул ва амал чорраҳасида

549 11:00 24.03.2020
« Орқага