Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

412

Мадинаи мунаввара давридан Усмоний халифаликнинг ўрталаригача исломий ҳукмлар ва қонунларга гўзал тарзда амал қилиб келинди. Ундан кейин эса исломий ҳукмларнинг жорий қилиниши қамайиб кетди. Унинг ўрнига бошқа қонунлар қўлланила бошланди.

Тарихга қайтиб, ўтмишга назар соладиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тузиб берган қонунлар тинч-тотув яшашнинг кафолати эди. Ушбу қонунлар мусулмонлар ва Мадинада яшайдиган яҳудийлар ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечириши учун асос эди.

Ўтган мавзуларда қонунлардан баъзи намуналар келтириб ўтган эдик.

“Бану Авф яҳудийлари мусулмонлар билан бир умматдир. Яҳудийларнинг динлари ўзларига, мусулмонларнинг динлари, моллари, жонлари ўзларигадир. Лекин ким зулм қилса ёки жиноят қилса фақат унинг ўзи ва аҳли байти ҳалок қилинади”.

Гарчи зиммийларнинг қилаётган ишлари Ислом динида ҳаром қилинган бўлса-да, мусулмонлар аҳли зиммаларнинг манфаатларига, ҳаётларига, егулик ва ичимликларига тажовуз қилишлари жоиз эмас. Бу қоида фиқҳий ҳукмлардан ҳисобланади.

Зиммийнинг ароғини тўкиб юбориш, тўнғизига талофат етказиш мумкин эмаслигига фиқҳ фани уламолари ҳукм қилганлар.

Ва яна улар қарор қилган ҳукмлардан, улардан бирор нарса олган киши олганининг айни ўзини қайтариб бериши керак бўлади. Агар олган нарсасига талофат етказса унинг қийматини тўлаб беради. Зиммийларнинг мол-мулкларини қайтариб беришга сарфланган харажатлар олувчи томонидан қопланади.

Агар мусулмонлардан бири ушбу жиноятларни содир қилса, унга танбеҳ берилади. Агар яна қайтарадиган бўлса ҳоким  унга жазо тайинлайди.

Доктор Идмон Риботнинг Аҳли зиммалар билан аҳднома тузиш ва унинг Исломдаги низомлари тўғрисида гапирган гапларини келтириб ўтамиз:

“Муболаға қилмасдан айта оламанки, Ислом диёрида инсонийлик сиёсати, ҳозирги замон тили билан айтадиган бўлсак либерализмнинг юритилиши энг катта янгилик бўлди. Чунки тарихда биринчи марта диний давлат ташкил қилинди. Давлатнинг вужудга келиш сабаби, унинг барча мақсадлари ҳам диндан иборат эди. Ислом дини турли хил услубларга эга бўлган жиҳодни амалга ошириш асносида кенг ёйила бошлади. Энди, раҳбарлар садоқатли инсонлар эътиқодлари, урф-одатлари, меросларини муҳофаза қилишлари керак эди.

Ислом дини кириб келишидан аввал эса одамлар ўз подшоҳларининг динини қабул қилишга мажбур қилинар эди.

Муқаддас динимизнинг зиммийлик аҳдномаси жамиятнинг бир бўлаги бўлган инсоннинг манфаатларига хизмат қилади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, мусулмон ҳам ва Ислом давлатида зиммийлик аҳдномаси асосида яшаётган ғайридин ҳам Ислом жамиятининг аъзоси ҳисобланади. 

Ҳар хил ҳийла ва найранглар билан бировнинг ҳақидан фойдаланадиган кучлар бу ҳуқуқларни эгаллаб олишига йўл қўймаслик керак.

Бу ғояларни амалга ошириш учун Ислом давлатида яшаётган ғайридинларни ҳийла ва сиёсий найранглардан ҳимоя қилиш керак.

Демак, зиммийлик аҳдномаси масиҳийлар душманга қарши курашишда тузишлари зарур бўлган ҳужжатдир. Зиммийлик аҳдномаси аслида ушбу маънолардан иборат.

Адолат мезонларига мувофиқ ҳолда ишларни муолажа қилиш мантиққа умуман зид келмаслигини баён қилиб ўтган эдик. Буни ҳозирги кунгача давом этиб келган тарих воқелиги ҳам исботлаб келмоқда.

Лекин шундай бўлишига қарамай, баъзи одамлар Ислом динидаги зиммийлик аҳдномасини яхши тушунмайдилар. Зиммийлик аҳдномасини ғайридинларга нисбатан хорлик деб биладилар. 

Баъзилар ушбу юзаки ва нотўғри қарашлардан келиб чиқиб, Ислом дини ва унинг кўп ҳукмларини танқид қилдилар.

Улар чуқур билмга эга бўлмаганлари учун билиб-билмай бундайин юзаки тушунчаларни тушуниб олганлар. Балки, улар мустамлакачи кучлар таъсири остида бундай фикрларни тарқатаётгандирлар.

Ислом ҳукмлари ҳар қандай нуқсонлардан поқдир. Келгуси мавзуда шу ҳақида баҳс қиламиз.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

191 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

355 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

395 19:00 25.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

299 19:00 23.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

244 19:00 19.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

268 19:00 18.03.2020
« Орқага