Ислом

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

659

Ўз раҳбарларига қарши бош кўтараётганлар раҳбарларининг кофир эканини даъво қиладилар. Улар ҳоким ўз халқининг динидан қайтганда унга итоат қилмаслик ва ҳукмронликни унинг қўлидан тортиб олиш вожиб бўлади, деган асосга кўра иш кўраётганларини даъво қиладилар. Ўз раҳбарларини кофир деб атаб, унга қарши чиқиш билан “Биз ўз зиммамиздаги вазифамизни бажаряпмиз”, дея даъво қиладилар.

Мана шу уларнинг такрор-такрор қайтарадиган ва ўз ҳамтовоқларига уни ўргатадиган ҳужжатларидир.

Бир инсон кофир дейиш учун унда қандай шартлар топилиши керак ва бу борада Ислом шариатининг олимлари баён қилган қоидалар нималардан иборат? Мусулмонлардан бирор инсон куфр келтирганда қандай чоралар кўрилади?

Қачон куфр собит бўлади?

Мавзудаги куфр сўзидан мусулмонликдан кейин куфр келтириш назарда тутилган ва буни “муртадлик” (диндан чиқиш) деб аталади.

Адашган тоифалар ўзларининг раҳбарларига кофир дея туҳмат қиладилар ва шу йўл орқали унга қарши уруш қилишга чақирадилар.

Бир одамни кофир дейиш учун ўзига хос шартлар ва сабаблар топилиши керак.

Куфр келтириш уч хил ҳолатда юзга келади:
1. Сўз билан диндан чиқиш.
2. Феъл билан диндан чиқиш.
3. Масхара қилиш ва таҳқирлаш билан диндан чиқиш.

1. Сўз билан диндан чиқиш:
Ислом ва имон рукнларидан бирини очиқ-ойдин инкор қилиш. Диндаги маълум исломий аҳкомларидан бирини инкор қилиш. Яъни, олим одам ҳам оддий одамлар ҳам биладиган рукнлардан бирини инкор қилиш назарда тутилмоқда.

2.Феъл билан диндан чиқиш:
Иймон ва Ислом рукнларидан бирига тўғри келмайдиган ишни амалга оширилиши. Мисол учун: бутга сажда қилиш, одамларнинг наздида Исломга зид деб билинадиган (бошқа динга мансублигини билдириб турувчи) диний либосни кийиш каби.

3. Масхаралаш ва таҳқирлаш билан диндан чиқиш:
Масхара қилиш билан диндан чиқиш сўз ва феъл бобига кирмагани учун уламолар буни учинчи боб шаклида келтирганлар. Масхара қилиш ва таҳқирлар орқали диндан чиқиш ҳақида гапирадиган бўлсак, мусулмон Ислом ёки иймон рукнларидан бирини таҳқирлаш ёки Ислом ҳукмларидан бирини масхара қилиш билан диндан чиқади. Масалан: Намоз, ҳаж, закот каби Ислом аҳкомларидан бирини масхара қилса, жаннат, дўзахни таҳқирласа, мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримни менсимаслигини ифода қилса ёки Ислом фиқҳидан нафратланишини изҳор қилса диндан чиқади.

Бу борадаги умумий қоидаларни билиб олганингиздан сўнг ушбу масалаларни тушунишда қийналмайсиз ва сизда мусулмонни диндан чиқишига сабаб бўладиган амаллар ҳақида маълумот хосил бўлади.

Ҳозир сизларга баён қилиб ўтилган масалада уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Лекин тарихда ўтган адашган тоифалардан бири бўлмиш хаворижлар хилоф қилганлар. Улар гуноҳ қилган инсонни кофирга чиқарганлар. Бу тоифа ҳам ҳақ йўлдан адашган тоифалардан ҳисобланади.

Бугунги кунда ўз раҳбарларига қарши чиқаётганлар ёки мусулмонларнинг ҳокимларга хуруж қилишга ундаётганлар хаворижларни изидан эргашмоқдаларми?

Такфир ва муртадлик борасидаги биз баён қилиб ўтган қоидани ҳар бир одамга алоҳида-алоҳида татбиқ қилинади. Лекин адашган тоифалар бутун бошли жамоани кофирга чиқариб юборадилар.

Улар одамларнинг Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмагани ва гуноҳкорлиги  учун кофирга чиқарадилар. Улар бу борада ўзларига ушбу оятни далил қилиб келтирадилар. “Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир”. (Моида, 44).

Уларнинг даъволарига кўра барча араб ва Ислом мамлакатлари кофир ҳисобланади.

Уларнинг бу қарорлари йўлдан тойилиш ҳисобланади.

Улар икки нарса сабабли ҳақ йўлдан тойилдилар:

Биринчиси: Омматан ҳаммани кофирга чиқариб юбордилар. Ҳар бир одамга алоҳида ҳукм қилиб, унинг сабабини очиқлаб бермадилар.

Иккинчиси: Шариатнинг хилофи билан ҳукм қилган кишиларни кофирга чиқариб юбордилар. Маълумки, бу нарса сўзда ёки феълда ёки мазах қилиб куфр келтириш қаторига кирмайди.

Мусулмон кишининг ислом шариати билан ҳукм қилмаслиги балки унинг дангасалиги, шаҳватларга берилгани ёки дунёвий манфаатларни кўзлагани сабабли бўлиши мумкин. Гоҳида эса Аллоҳ таолонинг шариатини инкор қилишиги олиб борадиган омил туфайли бўлади.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1700 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1440 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1405 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

464 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

518 19:00 25.03.2020
« Орқага