Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

480

Биринчи масала: “Ислом шариатида аҳли зиммалар билан қилинадиган муомалага катта эътибор берилгани ҳақида”.

Бу ўринда Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар, хулафои рошидинлардан ривоят қилинган хабарларни зикр қилиш билан кифояланамиз. 

Имом Муслим ва Имом Байҳақий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар: “Сизлар яқин кунларда бир ерни фатҳ қиласизлар. У ерда қийрот (калимаси) ишлатилди. Унинг аҳлига яхши насиҳатда бўлинглар. Чунки уларга ҳурмат ва қариндошлик томонимиз бор”.

(Бошқа ривоятда “Сизлар Мисрни фатҳ қиласизлар”, деб келтирилган. Уламолар бу ҳадиснинг шарҳида “қийрот” сўзи пул бирлиги бўлган динор ва дирҳамнинг маълум қисмига ишлатилади таъкидлаганлар. Миср аҳли қийротни қўп ишлатар ва у ҳақида кўп гапирар эди. “Қариндошлик” деб келтирилишининг боиси Исмоил алайҳис саломнинг оналари Ҳожар онамиз улар томондан бўлганлар. Ҳожар онамиз арабларнинг онаси ҳисобланадилар).    

Имом Байҳақий Жувайрия ибн Қудома Тамимийнинг ҳадисидан ривоят қиладилар.

Умар розиялллоҳу анҳу Муъта қабиласига васият қилдилар: “Сизларга Аллоҳнинг аҳдига вафо қилишингизни васият қиламан. Албатта у Набиййингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳдидир”.

Имом Бухорий ўзларининг “Саҳиҳ” китобларида Абу Бакр ибн Айёшнинг ҳадисидан ва Байҳақий “Сунан” китобларида Амр ибн Маймундан ривоят қиладилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мен ўзимдан кейинги халифаларга аҳли зиммаларга яхшилик қилишни, аҳдларига вафо қилишни, улар билан бир сафда жанг қилишни, уларнинг тоқатларидан ортиқ (солиқ)ни юкламасликни  васият қиламан.

Абу Убайд “Ал-Амвол” китобида Вуссақ Румийдан ривоят қилади: “Мен Умар ибн Хаттобнинг хизматкор қули эдим У зот менга: “Мусулмон бўл, агар Исломга кирсанг мусулмонларнинг омонати борасидаги ишларимизда сендан ёрдам олар эдик. Омонатга тегишли ишларда улардан бўлмаганлардан ёрдам ололмаймиз.”, дер эдилар. Мен рози бўлмас эдим. У киши “Динда мажбурлаш йўқ” (Бақара, 256) оятини ўқир эдилар. Уларга ўлим яқинлашиб қолганида мени қучоқлаб: “Қаёққа кетсанг кетавер”, деб озод қилиб юбордилар”.

Абу Убайд “Куттабул амвол” китобида ривоят қилиб келтирадилар: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга “жизя”дан кўп молу давлат келтирилди. Умар розияллоҳу анҳу: “Мен одамларни ҳалок қилдингиз деб гумон қиляпман (Яъни, бу кўп молу давлатни улардан олиб қўйишингиз билан уларни қийин аҳволга солиб қўйдингиз). Улар: “Аллоҳга қасамки, йўқ. Биз улардан ортиқча ва сидқидилдан берганларини олдик холос”, дедилар. Яъни ҳеч қандан мажбурловсиз, рози бўлиб берганларини олдик.

Энди иккинчи масалани баён қилишга киришамиз.

Иккинчи масала: “Бағрикенглик” тушунчаси.

Бу биз айтиб ўтган ҳукмлар баъзи одамлар сўзлаётган “бағрикенглик” тушунчаси остига кирадими?

Бугунги кунда баъзи одамлар ва кўп ёзувчилар Ислом шариатидаги аҳли зиммалар билан муомала қилиш низомини تَسَامُحۡ “бағрикенглик” деб атайдилар.

Бу калималарнинг маъносига ва унинг ишлатилишига назар соладиган бўлсак, “тасамуҳ” (бағрикенглик ва кечиримли бўлиш) сўзининг маъноси ўзгача эканини гувоҳи бўламиз.

Чунки “تَسَامُحۡ” сўзи фазилат ва бағрикенглик билан ўз ҳаққидан кечиб юбориш маъносини англатади.

Бу кечиримлилик Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли бўлган ҳукмларда мавжуд. Ҳар бир инсон Аллоҳ таолонинг ҳаққидаги ҳукмлар борасида жуда катта афв ва бағрикенглик саҳнасида бўлади. Бу кечириш ва афв этишдан иборат бўлган бағрикенглик Аллоҳ таоло бандаларига неъмат қилиб берган инъомидир. Ибодат борасидаги ҳукмлар ва уни тўлдирадиган ва такомиллаштирадиган ибодатларга назар солиб кўрадиган бўлсак, қанчалдан қанча рухсатлар ва енгилликлар мавжуд. Шунингдек инсон бу амалларни бажариш давомида камчиликка йўл қўйиши афв ва кечирим умид қилиниши билан боғлангандир. Шунинг учун фиқҳ уламолари: “Аллоҳнинг ҳақлари бағрикенгликка асослангандир”, деганлар.

Аммо бандаларнинг ҳуқуқларини белгилайдиган ва уларнинг ўртасида адолат мезонларини ўрнатадиган ҳукмларга келсак, бу борада кечиримли бўлинмайди. Агар бу борада кечиримли бўлса адолат мезони икки тараф ўртасида қоим қилинмаган бўлади.

Чунки бу ҳукмлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши ва адолат мезонларига мувофиқ бўлишига асослангандир. Бу борада бир тарафни кечириб юбориладиган бўлса, иккинчи тарафга зулм қилинган бўлади.

Зиммийлик ҳукмларининг барчаси бир асос устига қурилган бўлиб, унинг мақсади Ислом жамияидаги мусулмонлар ва аҳли китоблар ўртасидаги адолат ўрнатилишидир. Аҳли зиммаларга тегишли бўлган барча ҳукмларда мусулмонлар ва аҳли китоблар ўртасида адолат ўрнатилишига риоя қилинган. Агар бу ҳукмларда мусулмонларни кечириб юбориладиган бўлса аҳли китобларга нисбатан зулм қилинган бўлади.

Албатта, бандалар ўзларининг ўрталаридаги муомалада ўзаро бағрикенг бўлишлари Роббимиз томонидан буюрилгандир. Одамлар ўз ҳақларини биродарларидан кечиб юборишлари юксак фазилат ҳисобланади. 

Лекин бу бағрикенглик ва кечиримлилик ҳақиқий маънода юзага чиқиши одамларнинг ўз хоҳишлари билан амалга оширилади. одамларни кечиримли бўлишга мажбурлаш эса зулм қилиш ҳисобланади.

Ислом динида олди-сотди, қарз масалалари каби мол-мулкка тегишли бўлган ҳукмларнинг чегараси белгилаб қўйилган. Унда барча ҳуқуқлар адолат мезонларига асосланган бўлиб, бу борадаги ҳуқуқлар бағрикенглик ва кечиб юборишдан йироқ ҳисобланади. Чунки бу ҳуқуқлар банда билан Аллоҳ ўртасидаги эмас, банда билан банда ўртасида ҳукмлардир.

Лекин одламларга ахлоқий ҳуқуқларни зикр қилинганда одамларга кечиримли бўлиш, ва мулойимлик билан муомала қилишга буюрилгандир.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Сотишда, сотиб олишда, ҳукм қилишда, ҳукм сўрашда кечиримли бўладиган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”. (Бухорий ва Ибн Можа Жобир ибн Абдуллоҳнинг ҳадисидан ривоят қилганлар).

Демак, мусулмонлар ва аҳли китобларнинг алоқаларини яхшилаш учун ўрнатилган ҳукмларни “тасамуҳ” (бағрикенглик) деб аташ нотўғри. Чунки бир тарафнинг ҳаққини кечиб юбориш иккинчи тарафнинг ҳуқуқини поймол қилиш билан бўлади.

Бу жумлалар “Аҳли зиммаларнинг тўғрисидаги ҳукмларини “бағрикенглик” деб аташ нотўғридир” деган гапимизни тасдиқлайди.

Шунингдек, зиммийлик шартномаси мўминларни қўйиб, фақат аҳли китобларнинг тарафини олиш учун ҳам тузилмаган. Модомики адолат қоим қилиниб, бир томонга ён босилмаётган экан аҳли зиммалар зиммийлик аҳдномасига амал қилишлари керак бўлади.

Албтта инсон мукаррам ва марҳаматли қилиб яратилгандир. Қуръони каримнинг Исро сурасида келганидек: “Батаҳқиқ, Биз, Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик”. (Исро, 70).

Роббимиз инсонни мукаррам қилиб қўйган ва ўнга қўплаб яхшилик қилган. Шунинг учун ҳам инсон ҳаёт давомида ва ўзаро муомалада адолат ва тенглик қоидаларини ўрнатишга ҳаракат қилиши керак.

“Тасамуҳ” бағрикенглик калимаси борасида Ислом манбалари ва фиқҳ китобларини кўп изладим. Ислом ҳукмлари ва Ислом шариати борасида зиммийлик аҳдномасини “бағрикенглик” деб келтирилганини учратмадим. Тўғри Ислом дини одоб-ахлоқ масалаларида одамларни бағрикенг бўлишга чорлайди. Ҳозирги замонда баъзи ёзувчилар инсонни Ислом шариатидаги ўрни ҳақида гапирмоқчи бўлсалар “бағрикенглик” сўзини кўп такрорлайдилар. Инсонни ҳуқуқларини белгилаб берадиган ва ўзаро одолат билан ҳаёт кечиришни таъминлайдиган ҳукмлар ҳақидаги мавзуга “бағрикенглик” тушунчасининг алоқаси йўқдир.

Зиммийлик аҳдномасининг ҳукмлари адолат ва инсонийлик сифатлари билан ҳам сифатланади. Адолатни ўрнатилиши учун биров бировдан устун бўлиши шарт эмас. Уни ҳамма ҳам амалга ошириши мумкин.

Энди, аҳли зиммалар ҳақида қуйидаги умумий ҳукмларни эслаб ўтамиз. Зеро бу ҳукмларнинг барчасида адолат мавжуд экани яна ҳам равшан бўлади.

Аҳли китоблар икки ҳолатда бўладилар:

Биринчи ҳолат: 

Мусулмонлар ва ғайридинлар тинч ва хотиржам ҳаёт кечираётган бўладилар. Зиммийлик аҳдномаси бу ҳолатда икки томоннинг розилиги билан тузилган бўлади. Шак-шубҳа йўқки, адолат мезони икки тарафда ҳам юксак кўринишда бўлади. Чунки ҳаётдан рози бўлган ҳолатда ҳаёт кечириш адолатнинг асоси ва ундан кўзланган мақсаддир. Юқорида таъкидлаганимиздек бу аҳднома икки тарафга ҳам манфаат келтириши табиий.

Иккинчи ҳолат:

Аҳли китоблар ва уларнинг ҳукмидагилар мусулмонлар билан учуш ҳолатида бўладилар. Шак шубҳа йўқки, бу пайтда мусулмонлар бу хуружни олдини олиш учун ҳаракат қиладилар ва бунинг учун бор кучларини сарфлайдилар. Агар мусулмонлар ғалаба қилсалар ғайридинлар мусулмонлар билан зиммийлик аҳдномасини тузишлари ва унинг ҳукмларига бўйсунишлари билан уруш ниҳоясига етади. Уруш ҳолати ушбу вазиятда икки тарафнинг ўртасида зиммийлик аҳдномаси тузилишини талаб қилади. Биз бу ҳукмларни қуйидаги оятнинг маъносининг шарҳи билан келтириб ўтган эдик. “...то улар бўйсунган ҳолларида ўз қўллари билан “жизя” бермагунича, жанг қилинг”. (Тавба, 29).

Зиммийлик аҳдномаси уларниг аҳли китоб бўлганлари ёки ғайридин бўлганларри учун тузилмади. Аҳднома улар мусулмонларга хуруж қилганлари сабабли тузилди.

Биринчи ҳолатда эса шартномани розилик билан тузилган эди.

Бу ҳукмлар ва масалалар биз кўзлаган мақсадни ифода қилишини умид қиламиз. Чунки баъзи одамлар бу мавзу борасида шубҳа ва гумон остида қолиб кетганлар. Гоҳида эса ботил аҳли пок шариатимизга туҳмат етказмоқчи бўладилар.

Аммо бошқа жузъий ҳукмларга келсак, уларни фиқҳ китобларида батафсил баён қилинган бўлиб, уларга ҳеч бир бузғунчилар фитна қила олмайдилар. Шунинг учун бошқа ҳуқмлар ҳақида мавзуни чўзиб ўтирмаймиз.

Демак, жиҳод ҳақидаги мавзуимизга қайтиб, давом этамиз.

Биз ўтган мавзулардан жиҳоднинг турларини ва уни амалга ошириш босқичларини билиб олдик. Сўнгра унинг ҳар бир ҳақиқатига тўхталиб ўтдик. Сўнг эса уруш асосидаги жиҳод кофирларнинг куфр келтирганлари учун амалга ошириладими ёки мўминларга хуруж қилганлари учунми?

Жумҳур фиқҳ олмлари айтганларидек, уруш асосидаги жиҳод кофирларнинг хуруж қилганлари сабабли амалга оширилади

Хуруж рўёбга чиқиши Ислом давлатининг ташқарисидаги баъзи тўдалар давлатга уруш ва адоватни эълон қилишлари билан бўлади.

Агар сизга ушбу мавзуимиз тушунарли бўлса, бугунги кундаги долзарб бўлиб турган фитна ҳақида гаплашамиз. Бу мавзу баъзи гуруҳлар келишиб олиб давлат раҳбарига ёки ҳокимга уруш эълон қилишлари ҳақида.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1751 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1481 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1528 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

757 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

503 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

569 19:00 25.03.2020
« Орқага