Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

1028

Унинг неъмати билан солиҳ амаллар мукаммал бўладиган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва уларни барча саҳобаларига саловот ва саломлар бўлсин.

Эй Аллоҳим, шубҳа зулматларидан бизларни чиқаргин, бизларга фаҳм нури билан илтифот кўрсатгин, илм маърифатини бизларга очгин. Хулқимизни ҳалимлик билин зийнатлагин, бизни сўзга қулоқ тутиб, энг гўзалига эргашадиганлардан қилгин. Эй Аллоҳим бизларни улуғ розилигинг учун ҳар бир ишимизда ва ҳар бир ҳолатимизда ихлос билан ризқлантиргин. Сен ўзинг ҳамма нарсага қодирсан.

Шукрона

 Бу китобни босиб чиқаришда сарфлаган алоҳида меҳнатлари ва меҳрибон муносабатлари учун Дорул фикр идорасига раҳмат айтаман. Ва яна кўзга кўринган хизматларидан  бошқа мавзуларни ва турли хил жузъий масалаларни  қамраб олувчи мундарижани қўшимча қилишганидир. Шак-шубҳа йўқки, бу ғамхўрликлари тижорий орзуларини четлаб ўтади. Олий инсоний қадр-қиммати юксалишига хизмат қилади.

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий (муаллиф)

Муқаддима

 Ҳозирги асрда турли хил исломий баҳсларда, таълим доираларида “исломий фикр” деган сўз кўп такрорланади. Охирги пайтларда бу сўзни ишлатиш кўпайган. Ҳаттоки “исломий илмлар” деган сўз ўрнида қўлланилиб қолди.

Бу икки сўзнинг ўртасида катта фарқ бор. Менинг фикримча, ҳар бир ўқимишли одамга бу фарқ сир эмас. Исломий фикр ислом динининг моҳияти ва ҳақиқатини билиш учун бошқа маданий ва илмий тажрибаларни қамраб олади. Ўқувчи ёки изланувчи мурожат қиладиган бошқа асосий тасаввурларни ҳам қамраб олади. Бу дарслар ва илмий баҳсларнинг жамланмаси ёзиб тўлдирилган қоғозлар, маърузалар, мунозараларда мавжуд. Юқоридаги нарсаларни “исломий фикр” дейилади.

 Аммо “исломий илмлар” эса ислом яқин ила ўз ичига оладиган ақоид, хукмлар ва унга далолат қиладиган нусуслардан иборатдир. Қиёс ҳукмлари усули фиқҳ қоидалари илмида маълумдир. Бу ерда “яқин ила” деган сўзни изоҳлаб беришимиз керак, бу дегани унга ишонч билан суянишни ва ишонч билан уни маҳкам тутишнинг вожиблигидир. Унга ижтиҳодий ҳукмлар ҳам киради. Ижтиҳодий ҳукмлар зонний ҳисобланса-да, мужтаҳиднинг ва унга эргашадиган инсон ҳақида қозининг ҳукми билан яқийнийдир.

 Бу фарқ аниқ бўлганда мавзуга қайтиб иккинчи бор айтаманки, охирги пайтда “исломий фикр” деган атамани ишлатиш ривожланган. Бу атама ҳатто “исломий илмлар” ўрнига қўлланиладиган бўлди.

Бугун исломий масала ва муаммоларни ўрганишга борадиганларни кўплари турли хил юзаки ўқиш йўлини тутадилар ва ўзларича тушунган фикрлар ва ўзларича ўрганган таассуротлар билан қайтадилар. Ўрганган билимлари исломнинг ҳақиқатига мувофиқ келадими йўқми, ўйлаб кўрмайдилар.

Ислом динидан муайян бир ёқлама тушунча ҳосил қилиш осон экани маълумдир. Катта меҳнат ва изланишга эҳтиёж сезилмайди, балки исломий газеталар ўқиш ва юзаки ўрганиш билан тушунча ҳосил бўлиши мумкин. Ислом илмига ақида ва фиқҳий ҳукм жиҳатидан етиш қийин ва бир оз вақт талаб қилади. Бунинг учун илмдан маълум миқдорни ўрганишга ва уни ўзига сингдиришга, қайси манбадан келиб чиққанини билишга, маъносини қоидалар асосида тушунишга эҳтиёж сезилади.

Афсуски, бугунги кунда айрим ислом динига этиқод қиладиганлар, ислом дини уларни ажаблантирганини гапираётганлар ўзларини тушуниш қобилиятлари ва хоҳишлари миқдорича тушуниб олганлар. Ислом динини танқид қилиб, уни ҳукмлари ва асосларидан айб ахтарадиганлар эса ўзларича тушуниб, тасаввур қилиб олган нотўғри фикрларига асосланиб гапирадилар. Уларнинг фикрлари ва тасаввурлари аниқ, илмий, мустаҳкам қоида асосида шаклланмаган. Фикрлари жиловини ҳар нарсани ўйлайвериш учун бўш қўйиб қўйишган.

Исломни қўллаш учун ишлатилган баъзи фикрларнинг хатари ва ёмонлиги исломга қарши фикрлардан оз эмас. “Ақлли душман нодон дўстдан яхшидир”, деб бекорга айтмаганлар.

Исломни қўллайдиган фикрлар ва исломга қарши фикрлар ўртасида чексиз ва ниҳоясиз кураш бордир. Бу икки тоифа фикрларни сўзлайдиганларнинг ҳар бири ислом дини воқелигидан ва ҳақиқатидан эмас,  ўзининг тушунча ва таассуротларидан келиб чиқиб гапиради.

 Ҳозирги кунда исломий тоифалар бир-бирлари билан жиҳод фалсафаси ва исломдаги хусусияти ҳақида ўзларининг тасаввурий тортишувлари ҳақида ҳам гапириб ўтамиз.

Бу муаммони билганимдан сўнг у ҳақида узоқ ўйладим. Кунларнинг бирида биродаримиз устоз Жавдат Саъийд билан “жиҳод”, “қаттиққўллик”, “фикр эркинлиги” мавзуларида гаплашиб ўтирганимизда менга икки ажиб нарсани айтдилар.

 Мен айтаётган фикримга ишонч ҳосил қилганим, лекин ишончимни мустаҳкамлашда суяниш вожиб бўладиган фиқҳий қўлловга муҳтожлигим.

 Бу суҳбат Аллоҳ таолога содиқлик ва тавозелик руҳини ифода қилар ва бугун исломий ҳаётимизда исломнинг ҳақиқати ва илмини билиш ҳамда фиқҳий ҳукмларини кўпроқ ўрганмаслигимизга ишора қиларди.

 Ўша кундан бери исломий жиҳоднинг ҳақиқатини, турларини, мақсадини, қоидаларини, баён қиладиган китоб ёзишга қарор қилганман. Фиқҳий ва усулий қоидаларни ўрганиш факултетидаги жумҳур уламолар иттифоқ қилишиб, далиллар билан қувватланган фиқҳий ҳукмларни баён қилишган эди. Мен бу борада шахсий фикримни келтирмасликка қарор қилдим, лекин шарҳсиз ва изоҳсиз бўлганлари бундан мустаснодир.

Ишончим комилки, бугун биз кўриб турган исломга қарши тушунчаларни фақат бир нарса тўхтата олади, у эса ўзининг фикрларини қўллайвериш эмас, жумҳур уламолар томонидан айтилган далиллар билан қувватланган фиқхий ҳукмлар кўрсатмасига амал қилишдир.

Аллоҳга ҳамд бўлсинки, унинг тавфиқи билан бу китоб охирига етди. Бу китобни ёзилиши, муаммоларни ечиш услуби, бу жиддий мавзудаги баҳслар мен орзу қилган услубда бўлди.

 Мен китобимда бир фикрни бошқа фикрларга таққослаб келтириш услубида ёзмадим, балки тарк қилиб бўлмайдиган, ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган одил ҳакам, бир-бирига тескари фикрлар тортишувидан қайтарадиган фиқҳий тарозини қўйдим. Кимнинг ишончи комил (ҳаққа ишониш ҳар бир мусулмоннинг сифатларидандир) бўлса, билиб олсин! Исломни иттифоқ қилинган, ўзгармас, келиб чиқиш манбалари бордир. Уламолар далиллардан маҳорат билан жамлаган фиқҳий ҳукмлар, ижмолар, уламолар иттифоқи бу манбаларни илмий, пишиб етилган меваларидир.

 Лекин кимда-ким бу ҳукмлар, уларнинг манбасини қадрламаса ва яна исломни инсонлар ўзлари тасаввур қилиб олган фикрлар йиғиндиси деб тушунса, демак у инсон Аллоҳ таоло нозил қилган ҳукмларга ишонмас экан. Роббимиз ҳукмларини уни англаб етиб, унга амал қилишимиз учун юборган. Динимизни яхши билмаганлар ўзларини фикрларига ишонадилар ва уни инсонларга ислом номи билан сингдиришга ҳаракат қиладилар. Дин инсонни фикри билан эмас, Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари орқали юборган буйруқлари билан бўлишини ўйламайдилар.

 Улар ислом динини ўзларини инсоний тушунчалари ва тасаввурлари билан талқин қилишларига йўл қўймаймиз. Бу каби бекорчи гапларга ишониб юриш мантиққа тўғри келмайди.

 Биз билган ва эътиқод қиладиган ислом дини, Аллоҳ таолонинг буйруғини фаҳмлаб, чуқур фикр юритиб, унга бўйсуниш ва ҳаётга татбиқ қилишдир. Аллоҳ таолонинг буйруқлари ва қайтариқлари инсонлар севиб тинглайдилар Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан фикримизни фақат Аллоҳ таолонинг буйруқларини тушуниш ва уни чуқур идрок этишга сарфлайлик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ақийда дарслари (17-дарс)

917 21:00 07.05.2019

Ақийда дарслари (16-дарс)

696 21:00 30.04.2019

Ақийда дарслари (15-дарс)

604 21:00 23.04.2019

Ақийда дарслари (14-дарс)

763 21:00 26.03.2019

Ақийда дарслари (13-дарс)

1221 20:58 12.03.2019
« Орқага