Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

221

Ўтган мавзуда ўзга дин вакиллари билан тузиладиган зиммийлик аҳдномасининг икки тарафга ҳам ҳеч қандан зарари йўқ эканини таъкидлаб ўтган эдик. Бу аҳдноманинг  мантиққа ҳам тўғри келишини ақлий далиллар билан исботладик.

Тарихий воқеълик ҳам ғайридинлар билан аҳднома тузиш заруратини, аҳднома минтақани душманлардан ҳимоя қилишда таянч вазифасини бажариши, аҳднома тузишдан икки тарафга ҳам манфаат етишини тасдиқлайди.

Тарих воқеълигидан намуналар:

Маълумки, Византия давлатида христиан дини расмий дин сифатида ўрнатилган эди. Лекин улар ўзларининг нафсу ҳаволари истаган йўлдан юрдилар.

Давлат ана шу пайтда ўзининг асл динига амал қилиши, турли хил масиҳий мазҳаблардан тўхтаб, Ислом давлати билан бирга яшаши ва уни душманлардан ҳимоя қилишда кўмаклашиши керак эди.

Лекин Византия давлати ўзининг расмий диний мазҳабига тўғри келмайдиган бошқа мазҳабларга яширинча амал қилиб келди. Ўзининг расмий диний мазҳабини ташлаб, сиёсий бирлигини йўқота бошлади.

Шунингдек, ўзларининг расмий масиҳий динларига амал қилмайдиган тоифаларга қарши кураш олиб бордилар ҳам. Бу ишни императорнинг ўзи йиғилиш ташкил қилиш билан амалга оширар эди. Баъзида эса роҳибларни таъқиб қилиниши ва уларнинг баъзиларини қирғин қилиниши билан амалга оширдилар. Виктор Саҳҳабнинг айтишича, Византия давлатининг қирғинида икки юз минг қибтий қатл қилинган. Араблар Миср диёрини фатҳ қилганларида баъзи қибтий руҳонийлар қатлдан қўрқиб ўз жамоалари билан саҳроларда яшириниб юрар эди.

Бошқа мисоллардан намуналар келтирадиган бўлсак.

Аксар тарихчи олимлар айтишларича, Сурияда масиҳий динига эътиқод қиладиганлар кўп эди... Ғарбий европаликлар шарқ мамлакатларига қарши уруш қилган бўлсалар-да,  салиб юришларидан кейин мусулмонларнинг сонлари кўпайиб кетди.

Бунинг сабаби салиб босқинчилари араб масиҳийларига диндошлари  билан қолиш ва қавмдошлари билан қолишни танлашга  ихтиёр бердилар. Уларнинг кўплари қавмлари билан қолишни танладилар. Натижада салиб юришлари масиҳийларига зарар бўлди. Аслида салиб босқинчилиги уларга манфаат келтириши керак эди. Аксар тарихчи олимлар айтганларидек, ушбу сабаблар билан мусулмонларнинг сонлари кўпайиб кетган эди.

Энди яна бошқа мисолларга назар солиб кўрайлик. Европа ҳукмронлик даврини олиб қарайдиган бўлсак, янги ғарб маданияти Европа ва Америкага кириб борди. Бу янгиланиш даври Европа саноатининг ривожланиши билан уйғунлашди.

Шу ўринда Виктор Саҳҳабнинг гапларини келтириб ўтишни лозим деб топдим: “Биз бу ҳодисаларнинг тарихига назар солиб қарасак, ғарбликларнинг Шарқ минтақаларига ҳукмронлик қилиш учун кураш олиб боришлари Ливан тоғларида содир бўлган қирғинлардан аввал бошланган эди”.

Демак, ғарбликларнинг Яқин Шарқ минтақаларига кириб келиш сабаби араб масиҳийларини қирғиндан ҳимоя қилиш учун эмас экан. Балки ғарбликларнинг кириб келиши ва минтақада ўрнашиб олгани сабаб урушлар авж олиб кетган эди. Минтақага европаликлар кириб келиши билан арабларнинг бирлигига катта зарба берилди, Усмонийлар салтанати тарқатиб юборилди, асрлар давомида мерос бўлиб қолган минтақа бўлиниб кетди.

Хўш, энди бу ишларнинг ҳаммаси араб масиҳийларининг ҳимояси учун қилинган дея оламизми?!

Аслида ким кимни ҳимоя қилди?

Пулини ким тўлаяпти-ю, ҳосилини ким териб олди?

Араб масиҳийларими ёки ғарб сиёстчилари?       

Бундан кўриниб турибдики христиан дини узоқ ва яқин ўтмишда катта хатарларга дучор бўлган... Бунинг сабаби ҳар доим сиёсий омиллар диний ахлоқ ва шиорларни беркитиб келишидир.

Шунинг учун ҳам, тарих бизга христиан сиёсати тажовузининг кўп қирраларини кўрсатди.

Демак, зиммийлик аҳдномаси мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида адолат ўрнатилишини таъминлайдиган ҳужжат бўлиб, дин ва инсоний ахлоқлар номуносиб ахлоқлардан устувор бўлишини кафолатлайди. Шунингдек, зиммийлик аҳдномаси аҳли китобларнинг тинчлик-хотиржамлигини таъминлаб, динларига бўладиган тажовузларни олдини олиб, тажовузкорларга чора кўради.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

191 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

355 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

395 19:00 25.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

299 19:00 23.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

244 19:00 19.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

267 19:00 18.03.2020
« Орқага