Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (22-қисм)

400

(Давоми)

Иккинчи томон: (Имом Шофеий, Ибн Ҳазм ва Зоҳирийлар).

Иккинчи томоннинг фикрича: “Жиҳоди қитолий” (уруш асосида жиҳод)ни амалга оширишнинг сабаби – кофирларнинг куфр келтирганларидир.

Иккинчи томоннинг далиллари:

1.  “Мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир ”. (Тавба, 5).

2.  “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан “жизя” бермагунича, жанг қилинг”. (Тавба, 29).

3.  Абу Довуд Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоя қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мушрик шайхлар (қариялар)ни ўлдиринглар, уларнинг гўдакларини ўлдирманглар”, дедилар.

4.  Имом Бухорий Анас ибн Моликдан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Маккага кирганларида бир киши уларнинг ҳузурларига келиб деди: “Ибн Хотол кабапўшга осилиб олибди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлдир”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни олти эркак  ва тўртта аёлнинг қони тўкилишига қайғурмадилар”.

Улар ушбу икки оят ва икки ҳадисни далил қилиб келтирдилар. Уларнинг фикрича: “Кофирларнинг ўлдирилишига сабаб – куфр келтиришларидир. Кофирларнинг ўлдирилишига сабаб “ҳиробат” (кофирларнинг мусулмонларга душманлик қилишлари) эмас. Юқорида келтириб ўтилган икки оят ушбу маънога далолат қилади. Чунки улар куфрларидан тавба қилиб мусулмон бўлсалар ёки жизя (мусулмон бўлмаган фуқаролардан олинадиган жон солиғи) беришга рози бўлсалар уларнинг тавбалари кабул қилинади. Бу икки оят энг охирги нозил бўлган оятлардан ҳисобланиб, олдинги оятларнинг ҳукми тўхтатилган”. (Ибн Ҳажарнинг “Туҳфа” китоби 9/241, “Муғний ал-Муҳтаж” 4\234).

Улар айтишларича: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васаллам мушрикларнинг шайхларини (қарияларини) ўлдиришга буюрдилар. Мушрикларнинг ўлдириш сабаби “ҳиробат” (мушрикларнинг мусулмонларга адоват қилиши) эмас. Чунки шайхлар (ёши катта бўлган қариялар)ни ўлдиришга буюрилди. Қарияларни кофир бўлгани учун ўлдирилди, чунки уруш қилиш қарияларнинг қўлидан келмайди. Абдуллоҳ ибн Хотолни қатл қилиниши ҳам бунга мисол бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ўхшаганларнинг қонлари тўкилишига парво қилмадилар”.

Хулоса:

Имом Шофеий Тавба сурасининг 5- ва 29-оятларини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган икки ҳадисни ҳам далил қилдилар.

Аввал Қуръони каримдан келтирган далилларини ўрганиб чиқамиз:

Имом Шофеийнинг келтириб ўтган далиллари тўғри эмас. Улар Тавба сурасининг бешинчи оятини далил қилиб келтирган эдилар.

Бешинчи оятнинг ўзи билан кифояланмасдан кейинги оятларни ҳам ўқиб, умумий маъносига эътибор бериш керак. Бешинчи оятдан кейинги олтинчи, еттинчи, саккизинчи оятларнинг маъноси буни тасдиқлайди.

Бешинчи оят:

“Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир ”. (Тавба, 5).

Агар бешинчи оятнинг ўзи билан ҳукм чиқариладиган бўлса, “уруш қилишнинг сабаби куфр” деган хулосага келиб қолинади. Тўлиқ маъно эса 6-7-8- оятларнинг маъносини 5-оятнинг маъносига қўшганда келиб чиқади. Чунки кофирлар куфрдан тавба қилсалар, уруш ниҳоясига етади.

Бешинчи оятнинг давомидаги оятлар:

“Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у, Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра, уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу, уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир.

Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва Унинг Расулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдида аҳдлашганлар, сизга нисбатан мудом мустақийм турсалар, сиз ҳам мустақийм туринг. Албатта Аллоҳ тақводорларни севадир.

Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), улар агар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилар-у, қалблари кўнмас. Уларни кўплари фосиқлардир”. (Тавба, 6 – 8)

Бу учта оятдан қандай маъно тушунамиз?

Бу учта оятнинг маъноси жамланганда Шофеий ва Зоҳирийлар тушунган маънонинг акси келиб чиқади.

Имом Шофеийнинг далил келтиришда хато ҳукм қилганларини уч ўринда билиш мумкин.

Бу ҳақида мавзунинг келаси қисмида маълумот берамиз.

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1699 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1435 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1399 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

646 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

458 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

513 19:00 25.03.2020
« Орқага