Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

373

(Давоми)

Ислом давлатини шакллантирган иккинчи асос – мусулмонлар жамоати ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Иккинчи асос – Уммат (мусулмонлар жамоати).

Ҳижрат қилинганидан кейин Аллоҳ таоло уларга туҳфа этган иккинчи  неъмат мусулмонлар жамоати эди.

Дарҳақиқат, исломий қонун-қоидалар асосида Ислом жамияти шаклланди. Қонунларни такомиллашувида ҳам Ислом жамиятнинг ўрни катта бўлди.

Арабчада “уммат” сўзи бир неча маъноларни билдиради. Қаффол уни таърифлаб: “Уммат” сўзи – бир нарсада бирлашган инсонлардир”, деганлар.

Уммат сўзини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига нисбатан ишлатилса “Аллоҳ таолога имон келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар эканини тасдиқлаган мусулмонлар жамоаси” тушунилади.

Гоҳида уммат сўзи уларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилган ва имонга чақирилган одамларга нисбатан айтилади ҳамда уларни “умматуд даъва”, “умматул истижаба” деб айтилади.

Ислом жамиятининг шаклланишида асос бўлган уммат (умматул истижаба) ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амру маъруф қиласиз, наҳйу мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон, 110).

Бошқа дин вакиллари “Исломий уммат” доирасига кирмайдилар. Ояти карима ҳам шу маънога ишора қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғайридинлар (бошқа дин вакиллари) Ислом умматига кирмаслигини таъкидлаб: “Қурайш ва Ясрибдан бўлган мусулмонлар, уларга эргашганлар, улар билан бирга жиҳод қилганлар бир умматдир, бошқалар эмас”, деганлар.

(“Уюнул асар” китоби, 1/198)

Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар ва яҳудийларнинг алоқалари ҳақидаги қонунда бу ҳақиқатни таъкидлаб: “Бану Авф  қабиласининг яҳудийлари мусулмонлар билан бир умматдир. Яҳудийларни динлари ўзларига, мусулмонларни динлари ўзларигадир. Лекин ким исён қилиб, зулм қилса унинг ўзи ҳалок бўлгай”, дедилар. 

Бу маънода “уммат” деган сўзга “мусулмонлар жамоати” деган сўз маънодош ҳисобланади. “Жамоат” деган сўзи – бир нарсага келишиб олган одамларни англатади.

“Ислом жамияти” деган сўз – Аллоҳ таоло бандаларига жорий қилган қонун-қоидаларга буйсунадиган одамларга айтилади. Исломий жамият – исломий қонун-қоидаларга бўйсунадиган мусулмонлар ва ғайридинлардан ташкил топган жамоадир. Исломий жамиятда яшовчилар ўз диний эътиқодларида бўлишлари мумкин.

Ислом  қонун-қоидаларига бўйсунадиган мусулмонлар ва ғайридинлар бирлашувидан исломий жамият вужудга келади.

Ислом жамияти қонунлари ва Ислом дини қонунларига бўйсуниш ўртасида фарқ бор. Мусулмонлар Ислом динига эътиқод қилиб, ислом жамиятига бўйсунадилар. Ислом давлатида яшаётган ғайридинлар эса Ислом жамиятининг қонунларига бўйсунадилар. 

Шунинг учун ислом жамияти деган сўзнинг маъноси кенг қамровли ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тузиб берган “Васиқа” ҳужжати исломий жамиятнинг илк ҳужжати эди. Бу ҳақда Ислом давлати шаклланишининг учинчи асоси мавзусида маълумот берамиз.

Исломнинг икки хил моҳияти бор.

Биринчи: Эътиқодий моҳият – Инсоннинг имон-эътиқодида намоён бўлади.

Иккинчиси: Сиёсий моҳият – Ислом диёрида ва унда яшовчиларнинг турмуш тарзида намоён бўлади.

Шак-шубҳа йўқки, Ислом динига бўйсунадиган одамлар Ислом жамияти қонун-қоидаларига бўйсунади. Лекин Ислом жамиятида яшайдиган ғайридинлар Ислом эътиқодига бўйсунишлари вожиб эмас. Яъни, исломий жамиятда насронийлар, яҳудийлар ва бошқалар яшаши мумкин. Аксар фақиҳ уламолар бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтганлар.

Демак, “Ислом уммати” ва “мусулмонлар жамоати” бир хил маънони англатиб, Исломга эътиқод қиладиган мусулмонларга нисбатан ишлатилади. 

Аммо “Исломий жамият” деган сўзнинг маъноси мусулмонлар ва ўша давлатда сулҳ асосида яшовчи ғайридинлари қамраб олади

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1699 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1435 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1399 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

646 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

458 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

513 19:00 25.03.2020
« Орқага