Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

354

(давоми, боши бу ерда)
    
Сўнгра барча фақиҳлар ушбу масала бўйича бирон бир фарқ ва ихтилоф қилмай, ушбу масала таоруз ва таржиҳ қоидаларига кўра бўладими ёки истилоҳ қоидаларига эътиборан бўладими баробар ишлатаверишди.

Бугунги кундаги баъзи исломчилар қўлида жорий бўлаётган тинч аҳоли ўртасида ваҳима ва қатл сабабларини ёйишлари биз юқорида аниқ тушунтириб берган ҳимоя қалқони ва унинг қоидаларига татбиқ этиш жоиз бўлади?  (Яъни, мусулмонмиз дея бегуноҳ тинч аҳолини ваҳимага солиш ва  қатл қилишлари юқоридаги биз тушунтирган қоидаларга мувофиқми?)

Биз аниқлаб берганимиздек, ҳимоя қалқонининг мисоли фаразан бу ишни қилувчилар, ҳужум қилувчи кофирлар бўлиши, унга қиёсланадиган нарса эса ўша исломчиларнинг мусулмонлар ҳукмдорларига қарши бош кўтариши ёки уларга ҳужум қилиши бўлади. 

Мусулмонларнинг қалқонига уларнинг қатли ила ҳужум қилишдаги ҳимоя қалқонининг мисоли, мусулмонларга қарши  тажовузкор ҳужумни аниқлик ила бартараф этишда намоён бўлади. Ушбу нарса, мазкур ҳужум қатъий маслаҳат (манфаат) га биноан бўлишини англатади. Бу  одамларнинг иши эса, бегуноҳ тинч мусулмонларни қатлга юзлантириб, ҳукмдорларни фақатгина мусулмон бўлмаганларга манфаатли бўлган натижага чалғитишдан иборатдир.

Душманлар ҳимоя қалқони қилишган мусулмонларга азият беришдан тийилиб,  мусулмонлар унинг сабаби ила  мустаҳиқлиги тахмин қилинган зарар оммавий зарар бўлиб, ушбу  зарар бирон-бир шаҳар ёки гуруҳга чекланиб қолмайди.  Ушбу одамлар бегуноҳ тинч аҳолини қатлга юзлантириши сабабли мусулмонлар жамоаси тўлиқ ёки қисман зарарга учрашади.  Агар улар ўз биродарларини қатлга юзлантиришдан ўзларини тийишса эди, ушбу хатар ва фасоддан  мусулмонлар жамоасини узоқ қилган бўлишар эди.  Бунинг маъноси шуки, шубҳасиз ҳимоя қалқони  мисолида  мавжуд бўлган, биз бу ерда уни муолажа қилаётган ва бизни қийнаётган мазкур шартнинг акси мана шу ўринда топилади. 

Ундай бўлса, ушбу ҳимоя қалқони масаласининг бугунги кундаги баъзи исломчилар  жорий этаётган воқеаларга умуман алоқаси йўқ ва бу иккиси ўртасида қиёсни тақозо этадиган бирон-бир ўхшашлик ҳам йўқ. Балки булар орасида бир-бирига зид даражадаги хилоф бор, холос.

Сизлар бу одамлар мантиқ мезонида учинчиси бўлмаган  икки йўлдан бирини танлашини истадингиз ва унинг ҳукми:  Аллоҳ таолонинг динини  шариат аҳкомларини лозим тутиш тариқасида мустаҳкам ушлаш. Ва бу эса бирон ҳукмни мазмунини чуқур англамай туриб, у ҳақида  турли ғавғолар қилиш ўрнига, шариат аҳкомларини ва бу фиқҳий масалаларни диққат билан ўрганишни тақозо этади. 

Бегуноҳ тинч мусулмонлар орасида Аллоҳ йўлидаги жиҳод  ва Аллоҳ динига нусрат номи ила  уруш амаллари ва қўрқувга солиш сабабларини тарқатувчилар  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари ҳақидаги ўз тутган йўлларини эълон қилишлари лозим бўлади:  “...умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминга зиёни тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига  вафо қилмаса, у менинг умматим эмас”. (Муслим, Насоий ва Аҳмад ривояти).

Ундай бўлса, бир кимса Аллоҳ таолонинг дини хизматчиси ва Унинг амрлари ва ҳудудларига риоя этувчи бўла туриб, (шу номда иш қилиб) сўнгра қандай қилиб шу ҳолатида Аллоҳнинг Расули амрига хилоф иш қилиши, у зот умматига қарши курашиши, умматнинг яхшиси ва ёмонини фарқига бормаслиги, мўминларга азият беришдан тийилмаслиги мумкинлигини бизларга тушунтириб беришлари лозим бўлади. 

Қандай қилиб буларнинг бирови Аллоҳнинг Расули амрига бўйсунмай туриб, Аллоҳ таолонинг дини йўлидаги мужоҳид бўла олар экан? 

Ушбу инсонларнниг мазкур шармандали ҳолатдан халос топишларининг ягона йўли шуки, улар Исломдан ўз шахсий мақсадларида фойдаланмасликлари, бошқа шериклари сингари  ўзларининг сиёсий қарашлари ва шу каби  натижалар ила рақобатлашишни билдиришлари лозим. 

Агар улар ўзларининг ҳамкасбларига ислом дини ва Аллоҳ динини ҳимоя қилиш даъвосида бўлишса, унда биз айтиб ўтган ушбу қоидаларга риоя қилишлари шарт. Яъни, уларнинг  биз ислом даъватчилари ва ҳимоячиларимиз деб айтган сўзларига кўра,  (аввалан) Ислом ҳукмларига ўзлари амал қилишлари лозим.

Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улар айтган сўзларига зид ва улар гумон қилаётган нарсаларига хилоф ўлароқ айтган саҳиҳ ҳадисидан кўра аниқроқ сўз асло топилмайди. 

(Давоми бор)
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

571 20:30 01.09.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

467 15:00 22.08.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

626 17:36 19.08.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

2046 14:10 18.08.2020
« Орқага