Илм

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

299

Жизя ҳақидаги баъзи масалалар ва ижтиҳодларнинг баёни

Тўртинчидан, зиммийлар мусулмонлардан ажралиб туриши учун уларнинг алоҳида белгилари бўлиши керак экани.

Мусулмонлар аҳли китоблардан ажралиб туриши учун алоҳида белгилари бўлиши керак экани имомат ҳукмига тегишли ҳисобланади.

Баъзи халифалар ва юрт раҳбарлари бу ишни муҳим деб ҳисоблаганлар. Улар бу ишга мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида ҳар хил муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг ўрталаридаги алоқаларни сақлаш воситаси сифатида қараганлар.

Агар мусулмонларнинг раҳбари душманларнинг исён қилишидан хавфсираса, уларнинг ажратиб турадиган белги билан муаммо якун топиб, мусулмонлар ва аҳли китобларнинг алоқалари яхшиланадиган бўлса, бу ишни қилиши мумкин бўлади.

Умар ибн Абдулазиз халифа бўлган вақтда шундай қилишга эҳтиёж сездилар ва Умар розияллоҳу анҳунинг буйруқлари билан бу ишни амалга оширдилар. Натижада муаммони келтириб чиқарадиган воситалар даф қилинди. Ушбу далиллардан бу ҳукмлар имоматга тегишли экани маълум бўлади. 

Аммо, уларнинг ибодатхоналари ҳақида гапирадиган бўлсак, уларни ўз ҳолича қолдирилади. Агар хавф бўлса уларни душман кучларидан ҳимоя қилинади.

Шунингдек жумҳур фиқҳ уламолари иттифоқ қилганларидек, агар ибодатхоналарининг биноси бузилган бўлса уни қайта қуриб ва таъмирлаб берилади.

“Бадоиус саноиъ” китобида ёзилишича: “Агар аҳли зиммаларнинг ибодатхоналари бузилиб кетган бўлса, улар уни олдингидек кўринишда қайта қуриб олишлари мумкин. Улар ибодатхоналарини қайта қуриб олишларининг ҳукми унинг ўз ҳолида қолдирилиши билан бир хил бўлади. Модомики ибодатхоналарини ўз ҳолида қолдирилишига изн берилган экан уни қайта қуриб олишларига ҳам рухсат берилгандир”.

Аҳли зиммалар ўзларига янги ибодатхоналар ва черковлар куриб олишларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, мусулмонларнинг шаҳар ва қишлоқларига бунёд қилиш билан уларнинг ташқарисига қуриш уртасидаги фарқ мулоҳаза қилинади.

Биринчи ҳолат, агар макон мусулмонларники бўлса, аҳли зиммалар уни сотиб олиб, ундаги биноларни бузиб, ўрнига черковларни қуришлари мумкин эмас. Чунки бу ишда душманлик маъноси бор ҳисобланади. Шунинг учун уларни бу ишдан қайтарилгандир.

Иккинчи ҳолатда, аҳли зиммалар ўзларининг қишлоқлари ёки шаҳарларида ибодатхона қурмоқчи бўлсалар, бунга уларнинг ҳуқуқлари бордир. Уларга қаршилик қилиб, йўлларини тўсишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқдир.

Аҳли зиммаларнинг шаҳар ва қишлоқлари ҳукман Ислом давлатининг ҳудуди ҳисобланади. Улар Ислом жамиятининг аъзоси эканлиги уларнинг ибодатхона қуриш ҳуқуқларини йўққа чиқармайди.

Имом Нававий “Муғнил муҳтож” китобида: “Биз бунёд қилган шаҳарда ёки унинг аҳолиси мусулмон бўлган шаҳарда черков қуришларига йўл қўймаймиз”, деганлар. Бу гапдан “Мафҳумул мухолафа” қоидасига мувофиқ “Аҳли зиммалар ўзларига қарашли ерларга ибодатхоналар қуришлари мумкин” деган маъно келиб чиқади.

Аҳли зиммалар мусулмонларнинг диёрларига ибодатхоналар қура олмаслигини қандай тушунамиз?

У ерда ибодатхона аввалдан мавжуд эмаслиги унга эҳтиёж йўқ эканини билдиради. Демак, у ерда ибодатхона қуришга ҳожат йўқ бўлиб, аҳли зиммаларнинг бунга ҳуқуқлари йўқдир.

Агар душманлар аҳли зиммаларнинг диёрларига бостириб келиб, ҳужум қилсалар, ибодатхоналарини бузиб ташласалар, мусулмон раҳбарлар уларга қарши уруш қилиб, йўлларини тўсадилар.

Агар мусулмонлар ғолиб бўлиб, ҳудуд душмандан озод қилинса, мусулмонлар ғайридинларнинг бузилган ибодатхоналарини қайта қуриб берадилар.

Бу ҳақида Имом Косоний “Бадоиус саноиъ” китобида келтириб: “Баъзи мусулмонлар аҳли зиммаларнинг диёрларда яшаётган бўлсалар ҳам, аҳли зиммаларни ароқ, тўнғиз, хоч сотишларидан, ўз қишлоқларида мусиқа чалишларидан манъ қилинмайди. Афсуски бу масалаларни баъзи мусулмонлар яхши тушунмайдилар,

Менимча, бу ҳақида келтириб ўтган маълумотларимиз жавоб учун етарли ҳисобланади.

Зиммийлик аҳдномаси ҳақида айтиб ўтган маълумотларимизни қисқача қилиб ифода қиладиган бўлсак, зиммийлик аҳдномаси уларга Ислом диёрининг аъзоси деган мартабани беради. Ҳозирги давр тили билан айтадиган бўлсак, бир ватанда яшайдиган инсонлар мусулмонлар эга бўладиган ҳуқуқларга улар ҳам эга бўладилар. Бу низомларни тузиб, қоидаларни жорий қилаётган ҳукумат исломий давлат эканини эсдан чиқармаслигимиз керак. Бу давлат мусулмонларни ҳам ғайридинларни ҳам ўз ичига олади. 

Биз баҳс қилиб ўтган маълумотлардан тўғри хулоса қилиб, бу ҳукмлар ислом давлатининг ҳукмлари эканини ёдда тутмоғимиз керак. Энди изоҳ беришимиз лозим бўлган икки масала қолди. Шу билан ин шаа Аллох баҳсимизхни ниҳоясига етказамиз.

Биринчи масала: “Ислом шариатида аҳли зиммалар билан муомала қилишга катта эътибор берилгани” ҳақида.

Иккинчи масала: “Бағрикенглик” тушунчаси ҳақида.

(Давоми бор).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1696 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1428 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1391 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

633 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

450 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

505 19:00 25.03.2020
« Орқага