Доллар нега ошяпти? Марказий банк изоҳ берди

12:08 20.08.2019 2593

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, бугун тижорат банклари, эртадан барча банклар нақд валюта сота бошлайди. Бозорлардаги ва бошқа жойлардаги айирбошлаш шохобчалари зарур техник таъминотдан сўнг нақд валюта сотишга киришади.

Шунингдек, бундан буён валюта сотиш ва сотиб олиш нархларини Марказий банк эмас, сотувчи ва сотиб олувчиларнинг ўзлари белгилаши таъкидланди.

Марказий банк раиси доллар курсининг тебранишига ҳам изоҳ берди. Унинг айтишича, бу жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар таъсирида рўй бермоқда. Масалан, сўнгги пайтларда бутун дунёда АҚШ доллари ўртача 6,6 фоизга ўсган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!