Янгиликлар

Дональд Трамп Бағдоддан пул талаб қилмоқчи

1194

Агар АҚШ қўшинлари Ироқдан олиб чиқиладиган бўлса, Вашингтон Бағдоддан пул талаб қилади. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

Президентнинг айтишича, Ироқдан олинадиган сумма ҳарбий базалар, аэродромлар ва элчихона қурилишига сарфланган маблағларни қоплаши зарур. Вашингтон қай йўсинда компенсация талаб қилмоқчи экани ҳақидаги саволга жавобан Трамп Ироқ томонидан АҚШда 35 миллион доллар жойлаштирилганини айтди. 

“Улар ё тўловни амалга оширади, ёки бу пуллар ҳисобрақамда қолади”,  – деди у.    

Эронлик генерал Қосим Сулаймоний Бағдодда ўлдирилганидан кейин Ироқ АҚШдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни сўрай бошлади. Бешинчи январь куни Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий қўшинларни чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Бироқ Вашингтон бу мавзуни Бағдод билан муҳокама қилмоқчи эмас. 

АҚШ Эронга санкциялар билан жавоб қайтаради

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистонда энди тинчлик бўладими?

373 11:20 20.02.2020

Фаластин икки ҳафта ичида тинчлик шартномасини имзолашга тайёр

779 23:20 17.02.2020

Эронни тарк этаётган компанияларга: “Бу ишингизни унутмаймиз”

1002 16:40 17.02.2020

Исроил ва АҚШ Ғарбий соҳилнинг харитасини қайтадан тузяпти

405 14:40 17.02.2020

“Араб давлатлари Фаластинни қўллаб-қувватлашдан ҳеч қачон воз кечмайди”

549 11:20 17.02.2020

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларида энди ҳижобга ва соқол қўйишга рухсат бор

890 21:20 15.02.2020
« Орқага