Видео: Дональд Трамп Оқ уйда ифторлик уюштирди

15.05.2019 10:40 1290

АҚШ президенти Дональд Трамп 13 май куни Оқ уйда ифторлик ўтказди, деб хабар қилди Sputnik Global News’га таяниб.

Меҳмонлар рўйхатига асосан мусулмон давлатларининг дипломатик миссия раҳбарлари киритилди. Ифторликда Саудия Арабистони, Иордания, Миср, Туркия, БАА, Тунис, Ироқ, Қатар, Баҳрайн, Марокаш, Жазоир ва Ливия элчилари қатнашди.

Ўз нафбатида АҚШ мусулмон ижтимоий жамоалар вакиллари қатнашмади.

Тадбир давомида АҚШ президенти Дональд Трамп нутқ сўзлаб, ислом оламини муқаддас Рамазон ойи билан табриклади.

«Рамазон бу АҚШ ва бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас ойдир», — деб таъкидлади АҚШ президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ етакчиси Оқ уйда кетма-кет икки йил давомида ифторлик ташкил қилмоқда. Бироқ 2017 йилда бу тадбир қолдирилганди, бу ҳолат кескин танқидга учраганди.

Манба: Daryo.uz