Янгиликлар

Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини ишдан бўшатди

844

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича учинчи маслаҳатчиси бўлган Жон Болтонни ишдан бўшатди. Бу ҳақда The Economist нашри хабар бермоқда.

Трамп 2018 йилнинг 9 апрелида Болтонни маслаҳатчи этиб тайинлаганида, кўпчилик ҳақли равишда ҳайрон бўлган эди. Чунки президент ва унинг маслаҳатчи ўртасида кўп масалаларда келишмовчиликлар мавжуд.

Масалан, Дональд Трамп чет давлатларга қўшин киритишга шубҳа билан қарайди, Болтон эса куч ишлатишга ишонишади. Болтон ҳеч қачон Эронга ишонмаган. У яна НАТОни қўллаб-қувватлаган ва Россия президенти Владимир Путинга нисбатан ишончсизлик билдирган. Трамп эса бу икки фикрга қарама-қарши муносабатда бўлиб келган. Лекин уларнинг иккаласи ҳам АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг сиёсатидан норозиликларини билдиришган. Шундай муносабатлар туфайли АҚШ матбуоти Болтоннинг кетишини “17 ойлик машаққатли турмуш ўз ниҳоясига етди” деб атамоқда.

Жон Болтон 2010 йилда бир қатор сиёсатчилар ва жамоат арбоблари билан бирга “Исроил дўстларининг ташаббуслари” жамоатчилик ташкилотини тузган. Бу ташкилотнинг асосий мақсади халқаро сиёсий майдонларда Исроил давлатининг манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроилнинг босқинчилигидан Ватикан ҳам хавотирда

749 14:44 03.07.2020

АҚШнинг энг ёш конгрессмени: “Исроил апартеид давлати бўлади”

1264 08:00 03.07.2020

АҚШ: Хитой уйғур аёлларининг сочларини ҳам сотмоқда

1685 21:29 02.07.2020

Россия америкаликларни ўлдириши учун “Толибон”га пул берганми?

880 12:42 01.07.2020

Ўзбекистон: Марказий Осиё барқарорлиги Афғонистондаги хавфсизликка боғлиқ

658 16:45 30.06.2020

АҚШ  русларнинг ракетасини сотиб олмоқчи

1715 13:00 30.06.2020
« Орқага