Ахлоқ

Донишманднинг икки хил жавоби

1692

Донишманд ва шогирд шаҳар дарвозаси олдида ўтириб суҳбат қуришаётганда, бир сайёҳ келиб улардан сўради: 

– Бу шаҳарда қандай одамлар яшайди? 

– Кечирасиз, сайёҳ, лекин аввал сиздан сўрасак: сиз келган жойда кимлар яшайди? –  деб сўради донишманд.  

– Оҳ, каззоблар ва ўғрилар, золимлар ва бузилганлар. 

– Бу ерда ҳам худди шу ҳолат, бу ердан ҳам ўзгача инсонларни тополмайсиз, –  жавоб берди донишманд. 

 Бироз вақт ўтгач, бошқа бир сайёҳ келди ва у ҳам бу ерда қандай одамлар борлигини сўради. 

– Сиз келган жойда қандай одамлар яшайди – сўради донишманд.  

– Ажойиб, меҳрибон ва ҳамдард инсонлар, - деб жавоб берди сайёҳ. 

– Бу ерда ҳам худди шундай, сиз бизнинг шаҳримизда ўзингизни яхши ҳис этасиз –  деди донишманд. 

– Устоз, –  сўради шогирд, –  нима учун бир сайёҳга каззоблар яшайди, бошқасига эса яхши одамлар яшайди деб айтдингиз? 

– Ҳар жойда яхши одамлар ҳам, ёмон одамлар ҳам бор, –  жавоб берди донишманд.  –  Гап шундаки, ҳар бир инсон ўзи қандай бўлса, атрофни ҳам шундай кўради. У қандай бўлса, унинг атрофидагилар ҳам шундай.  

Имом Ибн ал-Асир айтади: “Қалблар қандайлигига қараб бирлашади ва ажралади. Шу сабабли, яхши яхшиларни севади ва уларга интилади, ёмон эса ёмонларни севади ва уларга интилади.” 

 “Ан-Ниҳоя”, 1/336.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Вақтни нимага сарфлаш кераклиги ҳақида ривоят

1561 23:30 12.06.2020
« Орқага