Ислом

Дониёр Файз: "Рамазондан кейинги  рўзалар..."

1111

Менга бир укамиздан қуйидагича савол тушган эди.

Устоз, ҳозир рамазон ойи бўлмаса, нима учун рўза тутишимиз керак?

Камина бу саволга қуйидагича жавоб бермоқчиман.

Луғатда “нафл” калимаси, “зиёда”, “ортиқ”, “қўшимча” каби маъноларни билдиради. Шариат истилоҳида эса: “Нафл фарз ҳам, вожиб ҳам бўлмаган ибодатдир. Нафл бу – зиёда ибодат бўлиб, мустаҳаблар ва вақти тайин қилинмаган ихтиёрий ибодатларни ўз ичига олади”. 

Инсон нафл ибодатларни бажара олмаса ёки нафл рўза тутмаса ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аммо нафл ибодатлар фарз ибодатларнинг камчиликларини тўлдириши ва ўрни келганда баъзи гуноҳларга ҳам каффорат бўлишидан хабардор бўлган инсон кўпроқ нафл ибодатларни адо этишга эҳтиёж сезади.

Лекин инсон бу ибодатларни ўз билганича эмас, балки Набий алайҳиссалом томонидан собит бўлган нафл рўза ва бошқа нафл ибодатлар амалларига риоя қилиб адо этсагина, суннатга мувофиқ бўлади. Аксинча, суннат амалларидаги кўрсатмаларга айнан риоя қилинмаса, инсон ўзи билмаган ҳолда бидъатга йўл қўйиши мумкин. 

Зеро, инсон бидъат амалларни қилиб, ўзининг тушунчаси бўйича, Аллоҳга яқинлашаман деб ўйлагани сари, аслида Аллоҳдан узоқлашаверади. Натижада у ўзининг бидъат амаллари орқали ажр-мукофот олиш ўрнига Аллоҳ таоло олдида гуноҳкор бўлади.

Азизлар! Қуйидаги ҳадиси қудсийни эшитгач, нафл ибодатларга қандай бепарво бўлишингиз мумкин: “Аллоҳ таоло айтади: “Бандам нафл ибодатлари билан Менга қурбат (яқинлик) ҳосил қилаверганидан Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, тутадиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Сўраса, бераман. Агар паноҳ тиласа, паноҳимга оламан. Дуо қилса, дуосини ижобат этаман!” (Бухорий ривояти). 

Яъни, Аллоҳ таоло нафл ибодатлар қилган бандасини яхши кўриб, ҳамиша унга мададкор бўлади. Уни бало-офатлардан асрайди. Ҳар бир ҳаракати ва ишида Ўзи унга кўмак беради. 

Уламолар нафл рўзанинг савоби беқиёс даражада улкан эканини бу ибодат деярли махфий равишда, кишилар кўзидан пинҳона бажарилишини, бундаги холислик бошқа ибодатлардан кўра ҳам кучли эканини таъкидлайдилар.

Валлоҳу аълам

Дониёр Файз

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эпидемия пайтида уйда ўтириш қандай имкониятлар беради?

529 21:30 26.03.2020

Ислом дунёси хавотирда: Рамазонгача пандемия тугайдими?

2443 17:00 25.03.2020

Коронавирус ваҳимаси ва рамазон...

1558 19:30 18.03.2020

Рамазон ойида 44 минг юртдошимиз умра сафарига бориши режалаштирилмоқда

1177 12:02 11.02.2020

Рўзани ғанимат билинг!

941 22:30 05.02.2020
« Орқага