Таҳлил

Дорнинг арқони узилиб кетди, аммо...

2146

1825 йилнинг январида Николай биринчи Россия тахтига ўтирган. У тахтга ўтириши муносабати билан табрикларни эшитиб бўлишга улгурмасдан мамлакатда саноат инқилоби бошланган.

Николай кўп қон тўкиб инқилобни бостирди. Инқилоб етакчиларидан кўпчиликни қўлга олди. Кондратий Рылеев уларнинг кўзга кўринганларидан эди. Уни дорга осиб ўлдиришга ҳукм қилишди.  

Ҳукмни ижро қилиш кунида Рилеев курсига чиқарилди. Кўзи боғланди. Аскар курсини тепди. Аммо арқон узилиб кетиб дорга осиш амалиёти чиппакка чиқди.  

Кондратий йиқилган жойидан туриб ишонч билан деди:  

"Кўрдингизми, Россияда ҳеч бир ишни қойиллата олишмайди. Ҳатто арқон ҳам узилиб кетди".  

Бутун дунёда, шу жумладан, Россияда ҳам дор арқонининг узилиши яхшилик белгиси эмас эди. Улар бундан шумланишар эди. Улар эътиқодида бу ўлимга маҳкум қилинган кишининг айбсизлигига ишора бўлиб, кўпинча уни авф қилишар эди.  

Ҳақиқатдан ҳам дорга осиш масаласи омадсиз тугагани Николай биринчига етиб боргач, у безовта бўлди. Бақир-чақир қилиб хонасига кириб кетди. Кондратийнинг авф қилгани ҳақида қоғозга ёзиб имзо чекди. Аммо уни ёрдамчисига беришдан олдин сўради:

- Арқон узилганида Кондратий бирор нарса дедими?

Ёрдамчи:

- Ҳа. У: "Кўрдингизми, Россияда ҳеч бир ишни қойиллата олишмайди. Ҳатто арқон ҳам узилиб кетди", деб айтди, деди.  

Николай қўлидаги авф қоғозини йиртиб ташлаб деди:

- Ундай бўлса биз унинг айтганини аксини исбот қилишимиз лозим.  

Эртаси эрталаб Кондратийни дорга осишди. Арқон узилмади.  

Бу воқеадан олинадиган хулоса шуки, киши баъзан оғзини юмиб ўтириши яхши экан. Ҳар қандай ўрин хитоб ўрни эмас экан!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия: Ёшларнинг коронавирус билан касалланиши изоҳланди

182 22:00 07.04.2020

Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайди

246 18:30 07.04.2020

Карантин: Москвада жамоат намози тақиқи муддати узайтирилди

282 14:11 07.04.2020

Рус миллатчиларининг ташкилоти террорчи деб тан олинди

1151 23:30 06.04.2020

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

1172 15:30 06.04.2020

Москва Марказий Осиё давлатлари интеграциясига қарши – қозоқ сиёсатшуноси фикри

1364 14:30 06.04.2020
« Орқага