Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Доруссалом” жоме масжидининг янги биноси очилди

2300

Бугун пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Доруссалом” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар, мутасадди вакиллар ва намозхонлар иштирок этди.

“Бундай гўзал масжиднинг очилиши Аллоҳнинг бизга берган энг катта неъматларидандир. Диёримизда бу каби замонавий масжидлар кун сайин кўпайиб бормоқда. Мамлакатимизнинг чекка жойларида ҳам бир-биридан кўркам масжидлар барпо этилиши халқимиз учун Яратганнинг марҳаматидир. Биз бундай неъматга шукрона сифатида ибодатларни мукаммал қилишимиз, халқимизни имомларимиз билан биргаликда доимо тўғри йўлга бошламоғимиз керак” – деган муфтий Усмонхон Алимов.

Шунингдек муфтий ҳазратлари эртанги жума ва Рамазон ойида таровеҳ намозини ҳам шу янги масжидда жамоат билан бирга ўқишини таъкидлаб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжид қурилишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

3600 18:30 01.02.2018
« Орқага