Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

570

(давоми, боши бу ерда)

Жиҳод учун муносиб шарт-шароит тайёрлаш

Жиҳоднинг аввалги босқичлари

Араб ва исломий давлатларда ҳукмдорларга қарши чиқиш тўғрисидаги қарорни аниқлаб берганимиздан сўнг, Аллоҳ шариат ўлароқ жорий қилган ва унга амр этган жиҳод мавқеини ҳам баён этганимиздан кейин, биз бу ўринда ҳеч бир нарсада жиҳод йўқ деган хулосага келдик. Энди ортга қайтиб, жиҳод ҳақидаги сўзларимизни мукаммаллаштирамиз. Менинг ўйлашимча, жиҳод ҳақиқати зеҳнларга тушунарли бўлиб, унинг турлари ва баъзисидан баъзиси келиб чиқишининг кайфиятлари бизга аниқ бўлди.

Энди ушбу жиҳод муҳокамаси мавзуси тўлиқ бўлиши учун икки мавзуни ўрганиш муҳим бўлиб қолмоқда:

Биринчиси – Аллоҳ шореъ қилган жиҳодга эришиш учун тайёрланиши лозим бўлган яхши шарт шароит.

Иккинчиси - бугунги кунда араб дунёси, балки бутун ислом дунёсида Фаластин муаммосини ҳал этиш ва ушбу муқаддас ер ва бу ерни эгаларидан тортиб олган сионизмга қараши жиҳод модели. Биз унинг асосида мусулмонлар жиҳод қонунларини амалга ошира олишлари учун  ушбу муаммони қай йўсинда амалий ёндашув майдонига айлантира оламиз? Кечагина Миср у билан сулҳ этган ва Ғарб бугунда бизга юкламоқчи бўлаётган сулҳ (ярашув) бўйича Ислом шариатининг қонунларининг мавқифи (позицияси)  қандай? Келинг, суҳбатни ушбу бобда, биринчи мавзуда чеклаймиз.

Биз билган жиҳоднинг иккинчи тури  -  жамоавий ҳукмдир. Аллоҳ таоло бу ҳақида мусулмон раҳбарларга амр этиб, бу ила мусулмонлар жамоатига хитоб этди, намоз, ҳаж ва закот каби бошқа кўпгина ҳукмларда бўлгани каби мусулмонларнинг ҳар бирига алоҳида хитоб этмади. Шунинг учун ушбу жиҳод ҳукмида унга мос келадиган адолатли ижтимоий шарт-шароит бўлиши керак ва бу шароитни рўёбга чиқариш унинг аввалидан мустақил асосланган жиҳод турини талаб қилади. Қисқаси бир сўз билан айтганда – ўз иймонларида содиқ бўлган, кўплаб ва  аҳамиятли иймонлилар гуруҳини тузиш керак. Шунда у сабабли Ислом давлати ёки исломий жамоатга  душман бизни ичимизга кириб жойлашиши мумкин бўлган ички бўшлиқларни ёпиб қўядиган тўсиқ ҳосил бўлади. Ушбу жамоатни тузиш қатл, уруш-жанжал ёки ўзлари даъво қилаётганидек,  “энг катта портлаш  (Big Bang) сабабли бу олам тўсатдан пайдо бўлган” каби нарсалар билан амалга оширилмайди.

Аксинча, ушбу жамоатга Аллоҳнинг дини ва шаръий қонунларини етказишдаги катта руҳий азоб-уқубат ва узоқ сабр-тоқат, нафсларни поклаш риёзати ва Холиқ азза ва жалланинг муҳаббатини қалбларга сингдириш билан бўлади. Жиҳод ҳаракати нафсоний нуқсон, дунёвий манфаатга тез эришиш ёки ҳукмга эга бўлиш истагига рағбат билан ифлосланмаган бўлиши лозим.

Бу ўз-ўзидан катта ва мустақил жиҳоддир, лекин кўпчилик одамлар ушбу жиҳод  ва унинг аҳамиятидан юз ўгирадилар.

Ўйлашимча, бу қисқача маълумот баъзи тафсилотларни талаб қилади, шунинг учун келинг, қуйидаги фикрлар билан мулоҳаза юритамиз:

Жиҳод фақатгина мавжуд бўлган нарсаларни ҳимоя қилиш учун жорий бўлган:

Ушбу сўз билан биз жанговар жиҳодни назарда тутамиз. Чунки бу жиҳод тури, Аллоҳ таоло фақат мусулмон бандаларни бирор давлат ёки ерда эгалик қилганидан сўнг, улар Ўзи рози бўлган динида мустаҳкам бўлишганидан кейин, амалдаги қонун ва авторитар тузум билан ифода ўлароқ намоён бўлади. Буни биз аввалги бобда батафсил баён қилган эдик.

Мусулмонлар шу тариқа халқаро миқиёсдаги хазиналар ва пул бойлигига эгалик қилишади. Шубҳасиз, бу бойлик кўплаб душманларнинг унга таъмакор очкўзлигини ёки унга эга бўлганлардан ҳосил бўладиган қўрқувни уйғотади, сўнгра ушбу таъма ёки қўрқув ушбу бойликларни тортиб олиш ёки уни йўқ қилиш учун қилинадиган очкўзлик ҳужумига айланади.

Ушбу ҳолат Ислом аввалида воқеъ бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари Мадинаи мунавварага жойлашганларидан сўнг, ўша вақтдаги ёвузлик кучлари (мушриклар) у зот алайҳиссалом ва асҳобларига қарши қарши урушга юзландилар. Уларнинг нияти мусулмонларга Аллоҳ берган динни йўқ қилиш ва Аллоҳ динини қоим қилган ерларини улардан тортиб олиш эди.  Мазкур душманларнинг мусулмонларга қарши  қўзғатган нарса ушбу бойлик эди.

Шунда, мана шу сабабли Аллоҳ таоло  улар ва подшоҳларига қарши ўлароқ, Аллоҳ уларга берган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун жанговар жиҳодни амр қилди. Бу ҳуқуқлар илгари улар қўлида бўлмагани ҳисобига кўра  бу турдаги жиҳод ҳам ўша вақтда машруъ эмас эди. Бизнинг “Аллоҳ таоло жиҳодни мавжуд нарсадан ҳимояланиш учун амр этган” деб айтаётган сўзимиз маъноси мана шудир. Бу аниқ нарса ва бунинг тафсилотини илгари муҳокама қилганмиз.

Аммо, ушбу аниқ ҳақиқатга эришиш учун нимага асосланишимиз лозим бўлади?

Шубҳасиз, бу ўринда биз асосланадиган нарса шуки, Аллоҳ таоло мазкур жанговар жиҳодни қачондир ушбу ҳақ ёки бойликни йўқдан пайдо қилиши учун жорий бўлмаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом диёри ҳосили йўлида жанг қилмаганлар. Шунингдек, Ислом давлати қуриш  ёки у давлатни ташкил этадиган ва улар билан ушбу давлат низомига эришадиган мусулмонлар жамоасини тузиш учун ҳам курашмаганлар. Аксинча, Аллоҳ таоло у зот алайҳиссаломга ҳимояланиш ўлароқ буларнинг барчасига  рухсат берганидан сўнг улар билан жанг қилганлар.

Бугунги кунда унинг йўлида жиҳод қилиш учун нима бор?

Жиҳод  қилиш учун мавжуд бўлган биринчи нарса бу биргина (Ислом диёри)  диёр бир неча мустақил диёрларга айланиб улгурганидир.  Қандай бўлмасин, бугунги кунда мусулмонларга тегишли бўлган ушбу бебаҳо бойлик сақланиб қолиши лозим.

Иккинчиси эса, Ислом қонунлари ва ҳукмларига содиқлиги қандай бўлишидан қатъи назар, Исломга мансуб бўлган мамлакатларда вакили бўлган исломий ташкилотлар бўлишидир.

Шубҳасиз, жиҳод – мавжуд бўлган бу икки ҳуқуқнинг бирортасини ҳимоя қилганда қоим ва жоиз бўлади. (яъни, исломий диёрларга ва исломий ташкилотларга тажовуз қилинса). Жиҳод ислом уламолари “Ислом диёри” дея номлаган ҳар қандай исломий заминга қарши жанг бошлаганларга қарши машруъ ва вожибдир. (Ислом уламолари Ислом диёри деб ҳукм беришмаган жойларга ҳужум қилинса у жиҳодни вожиб қилмайди) Бу шуни билиш билан бўладики, агар ушбу ҳуқуқ исботланса, мусулмонларнинг ҳукмдорлик обрўси то қиёматгача ҳақоратланадиган бўлиб қолади. Яъни, унда тажовузкорлар ишғол  ёки истило қилган ҳар қандай ер ислом диёри  бўлиб қолади. Ушбу ҳукмнинг самараси шуки ушбу Ислом диёрида яшайдиган мусулмонлар ва бошқаларга мазкур тажовузкор истило ва ишғол этувчиларга қарши тоқатлари етгунича жанг қилишлари лозим бўлади.

Жумҳур фуқаҳоларларнинг сўзлари қуйидагичадир: Ислом диёри ҳеч қачон куфр диёри ёки ҳарб (уруш) диёрига айланмайди. Бу ҳукмга ҳанафий уламолардан бошқалар хилоф қилишмаган. Ҳанафийлар уламолар: Ислом диёри ушбу уч шарт билан куфр ёки ҳарб диёрига айланади деб айтдилар:

Биринчиси: Ислом диёрида куфр ҳукмларини амалга ошириш ва у ерда ижро этиш. Иккинчиси: Ислом диёри  куфр ёки ҳарб диёрига қўшни бўлиши. Учинчиси: Ислом диёрида мусулмон ёки зиммий ўзи учун омонликда қолмаслиги, яъни  агар ушбу шартлар топилса, мусулмонлар уларни мусулмонлар ихтиёрига қайтариш учун курашиш масъулиятидан озод бўлади. (Қаранг: Раддул мухтор. Ибнул Обидин: 3/260).

Жиҳод шунингдек, ушбу Ислом мамлакатларидан бирини бузишга интилаётган ҳар қандай кишига қарши машруъ ва вожибдир. Гарчи улар Ислом асослари ва ҳукмларини амалга оширишда қанчалик бепарво бўлмасин, модомики у ўз раҳбарлари ва аҳолисининг аксарияти Исломнинг мулкига кириши билан киритилган бўлса шундай бўлаверади.  Айниқса, агар тажовуз Ислом ва унинг халқини таъқиб қилаётган томондан худди бугунги мустамлака мамлакатлар сингари бўлса, демак, жиҳод бугун машруъдир ва  Ислом ва мусулмонларни ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилиш бурчимиздир.

Аммо адашган одамлар, залолатдагилар ёки фосиқларни тарқатиб юбориш, Аллоҳнинг динига, Унинг буйруқларига бўйсундириш учун қилинадиган жиҳоднинг ҳукми қандай? Шуни ҳам унутмангки, биз фақатгина жанговар жиҳод ҳақида сўзлашаяпмиз, бошқалар ҳақида эмас. Сиз биласизки, араб ва ислом мамлакатлари Ислом ақидалари ва ҳукмларини билмайдиган жоҳиллар билан, шунингдек, мактабларда ёки жамиятларда ўсиб-улғайган ва Исломдан йироқ, баъзида Ислом ва унинг тамойилларига душман бўлган одамлар билан тўлиб тошган. Шу сабабли мен уларнинг дин, унинг ҳақиқати ва масдар манбалари ҳақидаги шак ва шубҳали ғояларидан хавотир қилардим. Шубҳасиз, мусулмонларнинг етакчилари ва уларнинг даъватчилари бу кимсаларни Ислом сафига қайтариш ва уларни унинг одоб-ахлоқ қоидаларига биноан назорат қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олишлари лозим. 

Лекин бунга олиб борадиган йўл у хоҳ бу ҳуқуқбузарларга қарши кураш бўлсин, хоҳ исломчилар унинг ўрнини босиши учун ҳокимият қарши курашда ҳаракат қилиб, ҳокимият даражасидаги одамларни динга бўйсунишга ва унинг ҳукмларига риоя қилишга мажбур қилсин, жанговар жиҳод йўлими?

Биз аниқлаб берганимиздек, жиҳод бундай ғоя учун машруъ бўлмаган. Чунки, жиҳод йўқ нарсани ҳимоя қилиш эмас, мавжуд нарсани ҳимояси ўлароқ машруъ бўлган.

Агар ушбу жиҳод ушбу мақсад учун машруъ бўлганида эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу йўлда бизга ўрнак бўлар эдилар. Яъни, у зот бу тариқадаги жиҳодга учун биринчи бўлиб мурожаат қилган бўлар эдилар. У зот алайҳиссалом Маккадаги ширк бошлиқларига қарши уларни Исломдаги тартиб-интизомни ҳурмат қилишга мажбурлаш учун урушган эдилар. Маккада эса Ислом давлатини барпо этиш учун курашдилар. Мана шу нарса  жиҳод фақат эришилган ютуқларни сақлаб қолиш учун машруъ бўлганини, эришилмаган нарсага интилиш ўлароқ қоим бўлмаганига далолат қилади.

Агар бундай эътироз қилинса-чи:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанговар қўшинларни исломий давлат чегараларидан ташқаридаги мамлакатлар ва минтақаларга юбормадиларми? Ўзлари  бу ҳудудларга жанговар қўшиннинг бошида чиқмадиларми? Бу ҳолат фақатгина одамларни Исломга киришлари учун эмасмиди? Яъни, у зотнинг ушбу ҳаракатлари ҳали мавжуд бўлмаган Ислом давлати учун бўлмаганмиди?

Ҳа, буни айтишга ҳеч қандай эътироз йўқ. Чунки, биз аллақачон жиҳоднинг машруълиги сабаби куфр эмас, балки уруш эканини аниқ равшан далиллар билан тушунтириб бердик. Бу ҳақида биз кўп суҳбатлашдик ва таҳқиқ ҳам қилдик. Мусулмонларнинг ўз шаҳарларидан уруш учун чиқиб кетишлари, биз тушунтирганимиздек, ушбу аниқ сабабларга зид келмайди.  (Ушбу китобнинг 94-бетига қаранг).

(Давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”-Охирида: Жиҳод одоблари ва мужоҳидлар аҳволига назар

328 11:24 21.09.2020

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Жиҳодда муҳим бўлган уруш ва тинчлик қоидалари

610 14:40 17.09.2020

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Исломий ҳуррият тамойиллари

830 19:15 15.09.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

551 21:00 29.08.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

354 20:31 26.08.2020
« Орқага