Довулчи туя (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

23:03 07.06.2019 957

Бир бола далада қоровуллик қилиб ўтирарди. Чилдирмаси билан экинга қўнган қушларни ҳайдарди. Бир куни Султон Маҳмуднинг қўшини келиб, дала четига қароргоҳ қурди. Қўшиннинг бир туяси бўлиб, аскарлар унинг устига навбатчилик довулини* жойлаштиришган эди. Ҳар навбат алмашган пайти довул чалинар эди.

Туя экинзорга кириб кетди. Бола чилдирмасини чалиб, уни ҳайдамоқчи бўлди. Туя унга парво ҳам қилмади. Бола бу туянинг чилдирмадан-да жарангли довул овозини тинглаб юрганини билмасди. У чилдирмани қанча чалмасин, туя ҳеч нарса бўлмагандек далада кезарди.

Ўзлари довул каби бўлган инсонлар, кичик таҳдидлардан қўрқмайдилар. Мен “Лаа” яъни йўқлик қиличи билан қурбон бўлган бир ошиқман. Нафсимни тийиб, Ҳаққа боғланган руҳим – дард ва балолар довули чалинган ердир. Менга келган дард, изтироб ва кўзларимга кўрсатган ҳар хил балолар билан қўрқитишингиз, боланинг кичкина чилдиримадан чиқараётган овозига ўхшайди.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

*Чамбарак шаклида ясалган бўлиб, тўқмоқ ёки таёқ билан уриб чалинадиган чолғу асбоби.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!