Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дубай ҳукмдори энг ақлли арабларни қидиришга киришди

1510

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактум араб дунёсининг таниқли олимлари ғояларини молиялаштириш учун махсус жамғарма ташкил этди.

The National нашрининг ёзишича, жамғарманинг бюджети 100 миллион дирҳамга (27,3 миллион АҚШ долларига) тенгдир. Маблағлар математика, физика, дастурлаш ва катта маълумотларни қайта ишлаш бўйича инновацион ғояларни топиш ва амалга оширишга йўналтирилади.

Дубай келажак музейидан лойиҳа учун база сифатида фойдаланилади ва биратўла тўртта вазир унинг кураторига айланади. 

«Бугун биз физика ва математика, дастурий таъминот ва маълумотлар фани, иқтисод, олий таълим ва тадқиқот соҳаларида 1000 нафар иқтидорли арабларни топиш бўйича янги лойиҳани бошлаяпмиз», – деди Дубай ҳукмдори.

У БААнинг энг яхши илмий ғояларни ривожлантиришдаги роли оширилишини маълум қилди. 

“Олимлар, мутафаккирлар ва инноваторлар учун глобал марказ сифатида қурилган Келажак музейи минтақамизнинг энг яхши ақл-идрок соҳибларини ривожлантирадиган жамғарма учун энг яхши қароргоҳ бўлади”, – деди Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактум.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эндиликда Дубайда бепул нон тарқатилади

219 11:40 22.09.2022

Дубайда самолётлар маҳаллий аэропортга қўна олмади

525 14:30 15.08.2022

Мусулмон таксичи йўловчи тушириб қолдирган катта миқдордаги маблағини қайтариб берди

610 09:06 02.08.2022

Қочқин болалар таълими учун платформа

364 13:05 07.07.2022

Дубайда рўзадорларга ифтордан дарак берувчи мобил тўп яратилди

954 07:10 05.04.2022

Исроилликлар Дубайга кўчяпти

2027 11:05 24.01.2022
« Орқага