Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дубай компанияси «Барселона»нинг улкан қарзини узишга ёрдам бермоқчи

1970

Хабар қилинишича, Дубайда жойлашган компания Каталония гигантининг қарзларини узиб юборадиган 1,6 миллиард долларлик пакет билан «Барселона» клубига ёрдамга келган.

COVID-19 пандемияси ва кўп йиллик нотўғри молиявий бошқарувдан кейинги ҳолат испан клубини тиз чўктирди. Ёзда у рақибларига энг машҳур ўйинчиси Лионел Мессини сотишга мажбур бўлди, ваҳоланки бир неча ой олдин бу воқеа содир бўлишига ақл бовар қилмас эди.

Клубнинг қарзи тахминан Дубай фирмаси таклиф қилган миқдорга тенг. «Барселона» ҳам футболчиларнинг маошини камайтиришга мажбур бўлди. Клуб даромадининг 102 фоизини иш ҳақига сарфлаган пайтлар ҳам бўлгани айтилмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, Дубайдан таклиф шартлари жуда ижобий бўлиб, агар «Барселона» бу таклифни қабул қилса, ҳисобига дарҳол катта пул маблағларини тушади, бу эса клубнинг ҳолатини барқарорлаштиради.

Гап шундаки, Европа гиганти бу таклифни қабул қиладими-йўқми? Яқинда «Барселона» Ла Лига ва хусусий сармоявий фирма ўртасида кўп миллиард долларлик инвестиция ва даромадни тақсимлаш бўйича келишувни рад этган эди. Келишувга кўра, клуб ўз даромадининг ўн фоизи ва ўз бизнесининг ўн фоиздан кўпроғидан воз кечиши талаб этилган эди.

Дубайдан тақдим этилган таклифнинг тафсилотлари аниқ эмас, лекин маълум бўлишича, компания жуда паст фоизни талаб қилган ва бу келишувни янада жозибадор қилиши мумкин.

«Барселона» бу келишувга рози бўлади, дейишга ҳали эрта бўлса-да, бу таклиф Форс кўрфази мамлакатининг спорт оламида Европа грандларига эга бўлиш хоҳиши ошаётганини таъкидлайди. Абу Даби аллақачон «Манчестер Сити»ни қўлга киритган, «Барселона»ни ҳам БАА ихтиёрига ўтиши спорт оламида катта тўнтариш бўлади.

Хабар қилинишича, Саудия Арабистони Италиянинг «Интер» клубига қизиқмоқда, шунингдек «Нюкасл»ни сотиб олиш таклифи ҳам бутунлай рад этилмаган.

 

МАВЗУГА ОИД БЎЛМАГАН ХАБАР:

Яман: ҳар ўн дақиқада бир бола нобуд бўляпти

Ироқ ва Сурияда миллионлаб одам гуманитар фалокат ёқасида

Буркина-Фасо, Яман ва Жанубий Судан очарчилик гирдобида

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дубайдаги осмонўпар бинолардан бири ёниб кетди

795 09:30 07.11.2022

Эндиликда Дубайда бепул нон тарқатилади

342 11:40 22.09.2022

Дубайда самолётлар маҳаллий аэропортга қўна олмади

688 14:30 15.08.2022

Мусулмон таксичи йўловчи тушириб қолдирган катта миқдордаги маблағини қайтариб берди

746 09:06 02.08.2022

Қочқин болалар таълими учун платформа

479 13:05 07.07.2022

Дубайда рўзадорларга ифтордан дарак берувчи мобил тўп яратилди

1073 07:10 05.04.2022
« Орқага