Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дубай коронавируснинг дастидан бюджетини қисқартиряпти

326

Бирлашган Араб Амирликларидаги етти амирликдан бири бўлмиш Дубайда 2021 йил бюджетини қисқартиришга қарор қилинди. The New Arab нашрининг ёзишича, бунга коронавирус пандемиясининг туризм ва иқтисодиётнинг бошқа секторларига салбийи сабаб бўлган. 

Дубай амирлигининг 2020 йилги бюджети 18,1 миллиард долларни ташкил этганди, 2021 йилда эса 15,5 миллиард долларга тенг бўлиши кутилмоқда. 

Иқтисодиёти асосан туризм ва чакана савдога таянган Дубайнинг чегаралари паденмия туфайли бир неча ой ёпиқ бўлди, бу эса амирликнинг иқтисодиётига таъсир кўрсатмай қолмади. 

Жорий йилнинг октябрида Dubai Expo 2020 халқаро савдо ярмаркаси ўтказилиши керак эди, бироқ пандемия туфайли кейинги йилга қолдирилди. Амирлик ҳукумати 2021 йилда ярмаркага миллионлаб одам келишига умид қилмоқда. 

2019 йилда Дубайда 16 миллион сайёҳ келган, бу йил ушбу кўрсаткични 20 миллионга етказиш режалаштирилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

778 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

313 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

393 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1575 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1299 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

282 15:35 16.02.2021
« Орқага