Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дубайда “ақлли шифохона” очилди

982

БААнинг Дубай шаҳрида Fakeeh University Hospital номи билан янги “ақлли” шифохона иш бошлади, дея хабар бермоқда Islam.ru нашри.

Тиббиёт муассасаси 350 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг қурилишига 1,5 миллиард дирҳам (411 миллион АҚШ доллари) сарфланган. Палаталарга ўрнатилган планшетлар ёрдамида беморлар тиббиёт ходимлари билан виртуал мулоқот қилиши, шунингдек, ўзларига берилган тиббий кўрсатмаларни текширишлари мумкин. Шифохонадаги технологик марказ беморлар ҳолидан туну кун хабар олиш имконини беради. 

Саудия Арабистонининг Fakeeh Care компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида қурилган шифохонада бешта ихтисослаштирилган бўлим мавжуд: “диабет ва эндокринология”, “мушак, суяк ва бўғим”, “шошилинч тиббиёт”, “пульмонология” ва “кардиология”. Бу ерда орган трансплантацияси ҳам амалга оширилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

708 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

304 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

386 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1521 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1290 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

280 15:35 16.02.2021
« Орқага