Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунё аҳолиси шитоб билан кексайиб бормоқда

1030

Мутахассисларнинг тахминига кўра, 2050 йилга бориб дунёда кекса аҳоли – 65 ёшдан катталар сони икки баравардан кўпроққа ортади ва 1,5 миллиардга етади. Ўшанда кексалар дунё аҳолисининг 22 фоизини ташкил этади. 

БМТ маълумотига кўра, кексаларнинг асосий қисми Осиё, Европа ва Шимолий Америкада яшайди. Умуман олганда, охирги ўн йилликларда дунё аҳолиси сони ортган: 1999 йилда 6 миллиард аҳоли бор эди, 2011 бу рақам 7 миллиардга, 2021 йилда 7,8 миллиардга етди. 

1950 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 46 ёш бўлган, 2010 йилда эса мазкур кўрсаткич 68 ёшга етди. 2019 йилга келиб 65 ёшдан катталар сони 703 миллионни ташкил қилди ва улардан 261 миллиони Жанубий ва Шарқий Осиёга, 200 миллиондан ортиғи эса Европа ва Шимолий Америкага тўғри келди. Ҳозир 60 ёш ва ундан катталар сони 1 миллиарддан зиёддир, уларнинг катта қисми ўртаҳол ва камбағал мамлакатларда яшайди. 

Кексалар ва қариш муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида 1990 йилда БМТ томонидан 1 октябрь Халқаро кексалар куни сифатида эълон қилинган

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

276 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

580 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

426 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

899 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1020 18:30 24.01.2022
« Орқага