Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунё аҳолиси сони 8 миллиардга яқинлашяпти

840

БМТ маълумотига кўра, 1990 йилда 5,3 миллиард, 2015 йилда эса 7,3 миллиард бўлган дунё аҳолиси сони айни пайтга келиб 7,79 миллиардга етган. Бу рақам 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилда эса 11,2 миллиардга етиши кутилмоқда. 

Ҳозирда дунё аҳолисининг энг катта қисми – 60 фоизи (4,7 миллиарди) Осиё қитъасида истиқомат қилмоқда. Африкада 17 фоиз (1,3 миллиард), Европада 10 фоиз (750 миллион), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида 8 фоиз (650 миллион), Шимолий Америка ва Океанияда 5 фоиз (тегишли равишда 370 ва 43 миллион) аҳоли истиқомат қилади. 

Аҳоли сони бўйича Осиё қитъасининг биринчи ўринда экани, шубҳасиз, Хитой ва Ҳиндистон билан боғлиқ: Хитойда 1,4 миллиард, Ҳиндистонда эса 1,3 миллиард аҳоли яшайди. Ҳиндистон 2027 йилда аҳоли сони бўйича Хитойни қувиб ўтиши ва дунёнинг аҳолиси энг кўп мамлакатига айланиши кутилмоқда. 

Тахминларга кўра, яқин ўн йилликларда Европа аҳолиси тобора камаяди, Африка аҳолиси эса аксинча ортади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада: “Башар Асаднинг жиноятлари текширилиши керак”

229 19:00 05.03.2021

Туркия: “Суриялик қочқинларнинг юкини фақат бизга ташлаб қўйманглар”

384 09:50 05.03.2021

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

313 17:21 04.03.2021

“Сурияда соғлиқни сақлаш тизими йўқ қилинди”

274 17:12 03.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

377 10:00 02.03.2021

Исроил 2020 йилда қанча фаластинликни ўлдиргани маълум қилинди

425 09:30 26.02.2021
« Орқага