Янгиликлар

Дунё бензин двигателидан воз кечмоқда. Биз-чи?

941

Техник тизимларнинг ривожланиш қонуни қатъийдир: "ҳар қандай механик тизим электр ёки электромагнит тизим билан алмаштирилади". Шу тариқа, ҳар қандай тизим шу йўналишда ривожланмоқда, шу жумладан электр транспорти ҳам: дастлаб электр велосипедлардан, кейин электр скутер ва электр мотоцикллардан бошланди, сўнги 4-5 йил ичида электр транспорт воситалари оммавий равишда пайдо бўла бошлади.

Ҳозир электр юк транспортини лойиҳалаштирилиб синовдан ўтказилмоқда, электр самолётлари ҳам парвозга шайланяпти. Катта пойтахт шаҳарларида электр автобуслари қатнай бошлади.  

Ҳозирги кунда биринчи электр моторларидан бири Тоёта томонидан Приус сериясида ишлатилган ва у электр ва ички ёниш двигателининг гибриди эди. ТEСЛА асосчиси Илон Маск оммавий электр машиналарини ишлаб чиқаришни бошлади. Асосий автосаноат вакиллари бунга дастлаб шубҳа билан қарашди, аммо ТEСЛА жадал ривожлана бошлади ва технология етакчисига айланди, обрўли авто ишлаб чиқарувчилар ортада қолиб кетди. Ҳозирга келиб, ҳатто Германиянинг Daimler автомобил гиганти (“Мерcедес-Бенц”) янги ички ёниш двигателларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга ва барча ресурсларни электр моторларини мукаммаллаштириш учун сарфлашга қарор қилди.

Норвегия 2025 йилда ичкин ёнув двигателларидан фойдаланишни тўхтатишни режалаштирмоқда. Айтганча, 2018 йилда Норвегияда электр транспорт воситаларининг савдоси ички ёниш двигателлари бўлган автомобиллар савдосидан кўп бўлди. Швеция 2030 йилда ички ёниш двигателлари бўлган автомобилларни сотишни тақиқлайди. Бундан ташқари, Дания, Исроил, Ирландия, Исландия, Голландия ва Франция 2030 йилгача эски русумдаги двигателлардан воз кечмоқчи. Худди шу муддат, сотилган электр транспорт воситалари сони бўйича дунёда етакчи бўлган Хитой ва Ҳиндистон томонидан ҳам белгиланган. Аммо Хитойда катта экологик муаммолар мавжуд ва эҳтимол улар тақиқни илгарироқ, маҳаллий мегаполисларда жорий қилиши ҳам мумкин.

Таҳририятдан: Дунё атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, истеъмолчига қулайлик ва енгиллик яратиш ва тараққиётни янада ривожлантириш учун ички ёнув двигателларидан воз кечмоқда. Бизнинг автомобиль саноатимиз мутасаддилари ҳам шу янгиликлар, муаммолар ҳақида эшитганмикин? Ёки биз фақат Европа ва Осиё автосаноатининг 15-20 йил олдинги моделларини ясаб юраверамизми?!

УЛАШИНГ:

« Орқага