Душанба куни эрталаб сайёрамизда 20 миллион 23 минг 16 киши коронавирусга чалинган. 733 киши касалликдан вафот этган, 12 миллион 897 минг 813 киши тузалиб чиққан. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бироқ Жон Ҳопкинс университети инфекция юқтирганлар сони энди 20 миллионга яқинлашаётганини маълум қилди. Аниқроғи, 19 миллион 778 минг 566 киши COVID-19 га чалинган.
Коронавирус энг кўп тарқалган мамлакатлар учлигидан АҚШ (5 миллион 44 минг 435 киши), Бразилия (3 миллион 35 минг 422 киши) ва Ҳиндистон (2 миллион 153 минг 10 киши) жой олган.
Касаллик энг кўп қайд этилган мамлакатлар бешлигига Россия (885 минг 718 киши) ва Жанубий Африка Республикаси (559 минг 859 киши) кирган.