Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунё мусулмон олимлари иттифоқи «Толибон»га табрик йўллади

2643

Халқаро мусулмон олимлари иттифоқи «Толибон» томонидан Афғонистоннинг муваққат ҳукумати раҳбари этиб тайинланган Муҳаммад Ҳасан Охундга табрик йўллади, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Иттифоқ Афғонистондаги бошқарув тинчликни ва умуминсоний гуманитар қадриятларни мустаҳкамлаш йўлида исломий модел асосида амалга ошишига умид билдирган. Шунингдек, ҳукуматни адолатни таъминлаш, қон тўкилишининг олдини олиш, ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилишга ундаган.

Бундан ташқари, олимлар Афғонистондаги томонларни ҳукуматни қўллаб-қувватлаш, у билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи аралашув ва ички низолар натижасида келиб чиққан турли муаммоларни ҳал қилиш учун ҳукуматга маслаҳатлар билан ёрдам беришга чақирган.

Халқаро мусулмон олимлари иттифоқига 2004 йилда асос солинган бўлиб, бош қароргоҳи Қатар пойтахти Дохада жойлашган. Ташкилот дунё бўйича 90 минг мусулмон олимларини бирлаштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди

524 16:40 15.08.2022

Дунёда 733 миллион киши ҳамон электр энергиясидан маҳрум

657 19:35 02.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: дунё васвасасидан сақланиш

1401 19:05 29.04.2022

Қорабоғдаги арманлар ҳам бизнинг фуқароларимиз – Илҳом Алиев

1195 16:45 29.04.2022

Дунёга муҳаббат ва ибодат  бир-бирига номувофиқдир

1105 19:05 28.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: дунёга муҳаббат

857 19:05 27.04.2022
« Орқага