Дунё неъматлари қачон қадрланади?

20:05 05.09.2019 311

Саодатнинг илк шарти Аллоҳга бандаликдир. Ҳақдан узоқ кўнгилларнинг кўнгли тусаганича яшаб, дунёда яйраб қолиш дея билган саодати имон эгалари учун аччиқ алданиш ва йўқотишдир. Дунё неъматлари эгаси учун охират чироғи бўлиши керак. Дунёдаги ўткинчи неъматларни охиратнинг сўнгсиз саодат сармоясига айлантиришдан бошқа бир ҳунар бўлмайди.

Дунёнинг ягона қиймати охират оламини англаш ва унда қозониш билан ўлчанади. Инсоннинг жони ва моли Аллоҳ йўлида фидо этилсагина қийматли бўлди. Дунё неъматлари илоҳий назаргоҳ бўлган ғариб кўнгилнинг ҳузур ва тасалли топишига васила бўла олганида қиймати юксалади.

Дунё неъматлари охират саодатига хизмат қилсин

Акс ҳолда фойдаси ҳорғинлик ва охират куни оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан нарига ўтмас. Охиратдан ғофил ўлароқ яшалган дунё ҳаёти сароблар билан тўла фоижа саҳросидан иборатдир. Шундай экан, мўмин дунё неъматларини охират саодатларига айлантиришга ғайрат этмоғи, бунинг энг гўзал йўлларидан бири – “кўнгил олиш”ни ўзининг ҳаёт дастурига айлантирмоғи керак.

Мол-дунё омонатдир

Юнус Эмро ҳазратлари шундай деганлар:

Даъво учун келмадим мен,

Менинг ишим севги учун.

Кўнгиллар дўст уйидир

Кўнгиллар қурмоқ-чун келдим.

Рафиқи Аъло (Энг Буюк Дўст)нинг розилигини истаган комил мўмин ҳам ҳақиқий дўстликни қиммат баҳолашни билади. Шу нуқтаи назардан бутун мол-дунёси илоҳий омонатлигини англаб, идрок этиб, Аллоҳ йўлидаги ҳеч қайси фидокорликдан бўйин товламайди.

“Нифоқдан қочган бахиллар учун аламли азоб бор”.

Аксинча, Аллоҳ лутф этган неъматларни Унинг розилиги йўлида нифоқ этишдан бош тортган хасис ва бахил кимсалар эса қуйидаги илоҳий огоҳлантиришга дучорликдан халос қоча олмайдилар:

“... Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер” (Тавба сураси, 34-оят).

Умида АДИЗОВА тайёрлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!