Янгиликлар

Дунёда ёрдамга муҳтожлар сони мисли кўрилмаган даражага кетди

496

2020 йилда бунё бўйича 168 миллион киши ёки ҳар 45 кишидан бири озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар ёрдамларга муҳтож бўлади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Локок маълум қилди.

У Женевадаги нутқида ҳарбий низоларнинг қурбонларига айланган болаларнинг тақдирига эътибор қаратди. БМТ маълумотига қараганда, жорий йилда қуролли низолар чоғида ҳалок бўлган ёки таҳқирланган болалар сони рекорд даражага – 12 минг нафарга етди. Айни пайтда омон қолиш учун гуманитар ёрдамга муҳтож болалар сони 50 миллионни ташкил этмоқда. Марк Локок уруш қурбонларига айланган болаларни “бой берилган авлод” деб атади.

Лококнинг айтишича, қуролли низолар туфайли гуманитар ёрдам учун ўн йил аввалгидан кўпроқ маблағ керак. У гуманитар инқрозларга табиий офатлар ҳам сабаб бўлаётганини билдирди.

БМТнинг ҳисоб-китобига мувофиқ 2020 йилда гуманитар ёрдам учун 29 миллиард доллар керак бўлади. Ушбу маблағ 53 мамлакатга, хусусан, Афғонистон, Ироқ, Гаити ва Замбияга йўналтирилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гутерриш яна совуқ урушни бошламасликни талаб қилди

243 10:20 23.09.2020

Яманда тинчлик бўладими?

676 08:55 19.09.2020

Ливия бош вазири истеъфога чиқади: “Нотабиий шароитда ишладик”

564 15:21 17.09.2020

"Сурияда жанг қилаётганларнинг ҳеч бири оппоқ эмас"

801 16:40 16.09.2020

БМТ: “Ливиядаги ёлланма аскарларнинг бари олиб чиқиб кетилсин!”

509 12:45 16.09.2020

Фаластинликларга тегишли уйларни ноқонуний бузиш кўпайди

310 09:10 11.09.2020
« Орқага