Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёдаги ўсимликларнинг 40 фоизи йўқ бўлиб кетиши мумкин

398

Дунёдаги ўсимлик турларининг 40 фоизга яқини тез орада буткул йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси Британия қироллик ботаника боғи ўтказган тадқиқотга таянган ҳолда хабар бермоқда. 

2016 йилда ўтказилган шундай тадқиқотда ўсимлик турларининг 20 фоизи хавф остида экани айтилган эди. 

“Ўрмонларни кесиш суръати кескин ошди, чунки биз янада кўпроқ одамларни боқиш учун янада кўпроқ ерни эгаллашга ҳаракат қиляпмиз. Заҳарли газлар иқлим тизимини ишдан чиқаряпти, янги патогенлар саломатлигимизга хавф соляпти, ноқонуний савдо бутун бошли ўсимликлар популяциясини йўқ қилиб юборди”, – дейилади 42 мамлакатдан 210 нафар олим ҳамкорликда тайёрлаган тадқиқотда. 

Олимларнинг айтишича, одамзоднинг фаолияти туфайли ўсимликларнинг айрим турлари жуда тез йўқ бўлиб кетяпти, уларни ҳатто аниқлашга ва тавсифлашга улгурмай қолишяпти. Ҳолбуки, кўпгина ўсимликлар келгусида тиббиётда ишлатилиши ёки инсонлар учун озиқ бўлиши мумкин эди. 

Ҳисоботда дорилар таркибига кирувчи 723 хил ўсимлик йўқ бўлиш хавфи остида экани айтилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунё неъматларининг энг яхшиси

616 21:40 10.01.2021

Дунё мусулмонларига савол: Ислом дини қандай йўл билан тарқаган?

1229 15:31 25.10.2020

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

5172 12:50 22.10.2020

Яҳудий эксперти: "Арманистон Озарбайжонга тажовуз қиляпти!"

6668 17:05 21.10.2020

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 20 миллиондан ошди

372 18:00 10.08.2020
« Орқага