Дунёга машҳур Ислом университетлари

17:00 06.09.2019 2930

Чет элда ўқишни истайдиган ёшлар учун дунёдаги энг машҳур Ислом университетларининг рўйхатини туздик.

1. Қоҳирадаги Aл-Aзҳар университети дунёдаги энг қадимги олий ўқув юртларидан биридир. У фотимийлар томонидан 970 йилда исломий илмларни ўрганиш маркази сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда Aл-Aзҳар энг нуфузли Ислом университети ва араб адабиётини ўргатувчи асосий марказ ҳисобланади.

Aл-Aзҳар университетининг расмий веб-сайти: https://www.azhar.edu.eg/

2. Куала-Лумпурдаги Малайзия Халқаро Ислом университети Жануби-Шарқий Осиёдаги энг нуфузли университетлардан бири бўлиб, унга Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо саккиз давлат ҳомийлик қилади.

Университетнинг расмий веб-сайти: https://www.iium.edu.my/

3. Покистондаги Исломобод Халқаро Ислом университети 1980 йилда ташкил этилган. Aраб тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти, Ислом ва ғарбий давлатлар ҳуқуқи, илоҳиёт, халқаро алоқалар каби факультетлари мавжуд.

Университетнинг расмий веб-сайти: https://www.iium.edu.pk/default.htm

4. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги Имом Муҳаммад ибн Сауд Ислом университети 1953 йилда очилган. Университетнинг асосий йўналиши Ислом илоҳиёти ва тиллар, асосан араб тилидир. Шу билан бир қаторда сиз информатика, ахборот тизимлари, иқтисодиёт ва менежмент, ижтимоий фанлар, журналистика ва тиббиёт соҳаларида билим олишингиз мумкин.

Университет веб-сайти: https://imamu.edu.sa/en/Pages/default.aspx

5. Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Умм ал-Қура (Umm al-Qura University) университети 1981 йилда ташкил этилган. Таълим араб ва инглиз тилларида олиб борилади. Университетда Ислом иқтисодиёти, ижтимоий фанлар ва муҳандислик йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

Университетнинг веб-сайти: https://uqu.edu.sa/en

6. Роттердам Ислом Университети 1997 йилда ташкил топган. Ўқитиш фламанд ва инглиз тилларида олиб борилади. Асосий йўналиш – Ислом илоҳиёти.

Университет веб-сайти https://www.iur.nl/en/

7. Малаппурамдаги (Ҳиндистон) Дар-ул Худа Ислом Университети 1986 йилда ташкил топган. Хорижий тиллар, гуманитар фанлар, исломий даъват ва Ислом маданияти, шариат ва тил асослари факультетлари мавжуд. Ўқув муддати давомида талабалар бу ерда яшашлари лозим. Қизиғи шундаки, уларнинг ўқиш, турар жой, озиқ-овқат ва бошқа харажатлари университет томонидан қопланади.

Университет сайти: https://www.dhiu.in

8. Жакартадаги Индонезия Ислом университети 1945 йилда ташкил этилган, у мамлакатдаги биринчи халқаро университет ҳисобланади. Билим юртида иқтисодиёт, ҳуқуқ, Ислом фанлари, математика ва табиий фанлар, психология ва ижтимоий фанлар, қурилиш муҳандислиги ҳамда саноат технологиялари факультетлари мавжуд. Университет кутубхонасида 250 минг китоб бор.

Университет веб-сайти: https://www.uii.ac.id/

9. Гана Ислом университети 1988 йилда очилган бўлиб, бу ерда менежмент, алоқа ва коммуникациялар, фалсафа, Ислом фанлари бўйича мутахассислар тайёрланади.

Университет веб-сайти: https://www.iug.edu.gh/index.php

10. Читтагонг (Бангладеш) Халқаро Ислом университети 1995 йилда ташкил этилган. Ислом фанлари, ижтимоий фанлар, чет тиллари, технология ва муҳандислик, ҳуқуқ ва менежмент факультетлари мавжуд.

Университет веб-сайти: https://www.iiuc.ac.bd/

Манба: Исламосфера.ру
Ҳамид Содиқ таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!