Таҳлил

Дунёга туйнукдан қараб «бори шу эканда» демасдан, доимо ўтмиш ва ҳозирни мушоҳада қилишимиз лозим!

1047

Put something into perspective – инглизча идиоматик ибора бўлиб, бир ҳолатни иккинчи ҳолатга таққослаш демакдир.

Кўп нарсалар таққосланганда аниқроқ кўринади. Масалан кимдир янги телфони йўқолганидан хафа бўлса, Суриядек уруш зонасида одамлар болаларидан, тана аъзоларидан айрилаётганини кўз олдига келтирса, мусибати арзимас бўлиб қолади. Ёки масалан ҳозир Ғарбни ривожланган, инсон ҳуқуқлари риоя қилинадиган идеал жойлар деб ишона бошлаганимизда бир асрдан ҳам яқинроқ даврда, аниқроқ айтсак 1970 йилларгача АҚШда қора танлилар одам ўрнида кўрилмаслиги, автобусларда ҳам алоҳида ўтиришини эсласак бу " тараққиёт" ҳали нақадар гўдаклигини ҳис этамиз.

Нега мусулмонлар ўзаро урушаверади, бирлашмайди деб ёзғираётганимизда ўша ривожланган Оврўпо халқлари 1945 йилгача бир-бирини қириб ташлаш даражасида ўзаро душман бўлганини эсласак манзара анча ойдинлашади. Дунёга туйнукдан қараб бори шу экан демасдан, доимо ўтмиш ва ҳозирни идрок этишга уринишимиз, мушоҳада қилишимиз лозим.

Фаизиддин Мўмин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда қанча мусулмон бор?

770 16:00 25.05.2020

Исломий ҳайитнинг хусусияти

239 10:50 25.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1379 21:00 22.05.2020

Ким биринчи узр сўраса...

622 14:00 22.05.2020

Исломнинг катта олими оламдан ўтди ёхуд дўстларга ғамгин дил таъзияси

861 13:30 22.05.2020

Фитр садақасини бериш кимларга вожиб?

3323 04:00 20.05.2020
« Орқага