Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Дунёга янги таҳдид: камёб эпидемия тарқалмоқда

1793

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечак эпидемиясини муҳокама қилиш учун экспертларнинг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда.

Маълум қилинишича, учрашувнинг асосий мавзулари касалликнинг юқиш йўллари, унинг аҳоли орасида тарқалиши ва вакцина билан боғлиқ жараёнлар ҳисобланади. Касаллик бир қанча мамлакатларда, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Бельгия, Франция, Швеция, Италия, Австралия, Германия ва Канадада аниқланган. 

Маълумот ўрнида: дастлаб ушбу касаллик Британияда Нигерияда бўлиб қайтган эркакда аниқланган. Шундан кейин хасталик бошқа мамлакатларда ҳам қайд этила бошлаган. 19 май куни 7 та давлатда, 20 майда эса 2 та мамлакатда маймунчечак юқтириш ҳолати қайд этилган. Испанияда касалланганлар сони 30 кишига яқинлашган.

Маймун чечаги кам учрайдиган вирусли инфекция бўлиб, касаллик дастлаб енгил шаклда намоён бўлади. Бемор бир ҳафта ичида тузалиши мумкин, хасталик камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келади. Касаллик иситма, терида тошма билан кечади.

Соғлиқни сақлаш расмийларининг таъкидлашича, Буюк Британия ва Европадаги ҳолатларнинг «катта қисми» жинсий бузуқлар ва бесоқолбозлар орасида тарқалган.

Бельгиядаги учта ҳолат Антверпендаги жинсий бузуқлар фестивали билан ҳам боғлиқлиги аниқланган. 

The Telegraph нашрига манбаларнинг хабар беришича, Испанияда халқаро реклама қилинган ЛГБТ байрами ҳам маймунчечак касаллигининг асосий сабаби сифатида текширилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тула вилоятидаги дрон портлашида Украина айбланмоқда

104 12:20 27.03.2023

Тунис яқинида қочқинлар қайиғи ҳалокатга учради

95 11:50 27.03.2023

Жозеп Боррель: Россия Беларусда ядро қуролини жойлаштирса, Европа Иттифоқи янги санкциялар билан жавоб қайтаради

153 11:15 27.03.2023

Исроил: намойишлар фонида мудофаа вазири Галлант лавозимидан бўшатилди

210 10:20 27.03.2023

Рўзадор тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?  

1015 09:20 27.03.2023

Лондоннинг машҳур музей ва стадионларида оммавий ифторлик ташкил этилмоқда (фоторепортаж)

1068 16:30 26.03.2023
« Орқага